Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россиянинг нефт даромадлари минимал даражага тушди
Сентябр ойида Россиянинг нефт даромадлари 3,2 миллиард долларга камайиб, 2022 йил бошидан бери энг паст кўрсаткичга тушди.
Халқаро энергетика агентлиги (ХЭА) маълумотларига кўра, Россиянинг сентябрдаги нефт даромадлари ўтган ойга нисбатан 3,2 миллиард долларга (ёки 17,3 фоизга) қисқариб, йил бошидан буён энг паст кўрсаткич — 15,3 миллиард долларни ташкил қилди. Бу ҳақда Bloomberg хабар берди.
Россия нефт экспорти бир ой ичида кундалик 260 минг баррелга қисқарган, оқибатда нефт даромадлари энг паст кўрсаткичга тушиб қолган. Россиянинг Европа Иттифоқига нефт етказиб бериш ҳажми 390 минг баррелга қисқариб, 2,6 миллион баррелга тушган. Европа Иттифоқининг Россия экспортидаги улуши эса 50 фоиздан 35 фоизга тушган.
Шу билан бирга, Россия жорий йилнинг сентябр ойида нефтдан ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўпроқ даромад олди. Ўтган йили даромад миқдори 14,9 миллиард доллар эди, бу йил — 15,3 миллиард доллар.
Европа Иттифоқи давлатлари ёзда Россиянинг денгиз орқали импорт қилинадиган нефтидан бутунлай воз кечишга келишиб олишган эди. 2022 йил декабрига қадар қувур орқали етказиладиган нефтдан ҳам тўлиқ воз кечмоқчи.
Шунингдек, Еврокомиссия Россиянинг энергетика ресурслари, жумладан, нефт ва газ учун нархларнинг юқори чегарасини жорий қилмоқчи. Владимир Путин бу ҳолат юз берадиган бўлса, Россия Ғарбга ёқилғи етказиб беришни тўхтатишини айтди.
Ўтган ҳафта Европа Иттифоқи Россияга қарши санкцияларнинг саккизинчи пакетини жорий қилди. Хусусан, Россия нефтини денгиз орқали учинчи мамлакатларга белгиланганидан юқори нархда ташиш тақиқланди.
Қўшма Штатлар ҳам Россия нефти таннархини чеклашни режалаштирмоқда, бироқ, ОПЕК+ мамлакатлари томонидан нефт қазиб олишнинг кескин қисқартирилиши бу ташаббусга тўсиқ бўлиши мумкин. АҚШ маъмуриятининг айрим расмийлари бундай шароитда нарх чегарасининг жорий этилиши нефт нархининг кескин ўсишига олиб келиши мумкинлигидан хавотирда.
Мавзуга оид
08:30 / 15.06.2026
Денгиз ўртасидаги шаҳарлар: дунёдаги энг йирик нефт платформалари
08:50 / 01.06.2026
ЕИ Россия нефтига нисбатан янги санкцияларни тайёрламоқда
08:59 / 26.05.2026
Ўзбекистонга Қозоғистон нефти етказиб берилиши мумкин
09:11 / 22.05.2026