Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шавкат Мирзиёев Қозоғистонда Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашди
Ўзбекистон ва Туркия етакчилари икки томонлама муносабатларнинг долзарб масалаларини муҳокама қилди.
Фото: Президент матбуот хизмати
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммити доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан учрашув ўтказди.
Кенг кўламли стратегик шериклик муносабатлари ва кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш юзасидан олий даражада эришилган келишувлар амалга оширилиши кўриб чиқилди.
Қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш ва янги ишбилармонлик ташаббусларини амалга ошириш, Туркия етакчи компанияларининг мамлакатдаги давлат корхоналарини хусусийлаштириш жараёнидаги иштирокига алоҳида эътибор қаратилди.
Фаол гуманитар алмашинувларни, энг аввало, маданият ва таълим соҳаларида давом эттириш муҳимлиги қайд этилди.
Жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказиладиган Туркий давлатлар ташкилотига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди. Вазирларнинг “Ўзбекистон-Туркия-Озарбойжон” форматидаги мунтазам учрашувлари доирасида самарали мулоқотни кенгайтиришга келишиб олинди.
Мавзуга оид
08:51 / 30.01.2026
Анқарада “Ўзбекистон” турар жой мажмуаси очилди, Истанбулда ўзбек мактаби қурилишига старт берилди
23:10 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия президентлари музокаралар натижаларини сарҳисоб қилди
22:34 / 29.01.2026
Ўзбекистон ва Туркия раҳбарлари Қўшма баёнот ҳамда ҳамкорлик механизмлари тўғрисидаги қарорни имзолади
20:57 / 29.01.2026