13:49 / 17.10.2022
4947

9 ойда қарийб 70 минг дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилди

9 ойда энг кўп Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.

Автомобил ишлаб чиқариш саноатида 2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида ишлаб чиқарилган енгил автомобиллар сони маълум қилинди.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда 69 816 дона Cobalt автомобили ишлаб чиқарилган.

Бундан ташқари, январь-сентябрь ойларида 64 074 дона Lacetti-Gentra ҳамда 52 673 дона Damas ишлаб чиқарилди.

Ушбу кўрсаткич қолган автомобиллар кесимида қуйидагича кўриниш олди:

  • Nexia T-250 - 17 735 дона;
  • Spark - 11 119 дона;
  • махсус енгил автомобиллар - 14 389 дона.
Top