Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон оғир атлетика бўйича Осиё чемпионатида бешинчи бўлди
Баҳрайнда оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати якунланди. Ўзбекистон спортчилари 2 та олтин ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
6-16 октябрь кунлари Баҳрайн пойтахти Манама шаҳрида оғир атлетика бўйича Осиё чемпионати ўтказилди.
Ўзбекистон миллий жамоаси спортчилари «катта медаллар» тоифасида 2 та олтин ва 4 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллади.
Жумладан, Адҳамжон Эргашев (-67 кг вазн тоифасида) ва Достон Ёқубов (-73 кг) олтин медални, Муҳаммадқодир Тоштемиров (-81 кг) ва Шарофиддин Амриддинов (-102 кг) бронза медалини қўлга киритишди.
Аёллар орасида Нигора Абдуллаева (-55 кг) ва Турсуной Жабборова (-87 кг) ҳам бронза медалига эга бўлишди.
Умумжамоа ҳисобида Хитой миллий жамоаси биринчи (6 та олтин ва 2та кумуш), Қозоғистон миллий жамоаси иккинчи (3 та олтин, 2та кумуш, 3 та бронза), Вьетнам миллий жамоаси учинчи (3 та олтин ва 2та кумуш) ўринни эгаллади.
Ўзбекистон оғир атлетикачилари 2020 йилда Тошкентда ўтказилган Осиё чемпионатида 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали билан бешинчи ўринни қўлга киритишган эди.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026