Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон Россия ва Хитойга 4 млрд долларлик маҳсулотлар сотди
Ўзбекистон экспортидаги топ-10 давлатлар маълум қилинди.
2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида Ўзбекистон экспортида юқори улушга эга бўлган ҳамкор давлатлар тўғрисида маълумот берилди.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, кўрсатилган даврда Ўзбекистон экспортида энг юқори кўрсаткич Россия билан қайд этилган – 2,1 млрд доллар.
Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 2 млрд доллар ҳамда 1,1 млрд доллар маҳсулотлар экспорт қилинган Хитой ва Туркия жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўринишга эга:
- Қозоғистон – 1 млрд доллар;
- Қирғизистон – 683,4 млн доллар;
- Афғонистон – 514,4 млн доллар;
- Тожикистон – 352,6 млн доллар;
- Канада – 160,5 млн доллар;
- Туркманистон – 154,1 млн доллар;
- Эрон – 113,8 млн АҚШ доллари.
Мавзуга оид
13:41 / 21.03.2026
Мева-сабзавот экспортчилари учун фитосанитария назорати енгиллашади
15:51 / 12.03.2026
Ўзбекистон экспортида пойтахт улуши энг юқори бўлди
15:21 / 09.03.2026
Ўзбекистон маҳсулотларини энг кўп харид қилаётган давлатлар айтилди
15:28 / 02.03.2026