Ўзбекистон | 10:57 / 17.10.2022
1978
1 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ва Малайзия «Умра+» тизимини биргаликда тарғиб қилади

Малайзия ва Бухоро вилояти сайёҳлик компаниялари ўзаро ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқди.

Фото: Dunyo

Бухоро вилояти ҳокимлиги делегациясининг Малайзияга амалий сафари доирасида Ўзбекистон элчихонасида мамлакат зиёрат туризми салоҳияти тақдимоти ва икки давлат туроператорлари иштирокида В2В форматидаги учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё».

Унда Малайзиянинг Bumitra мусулмон туроператорлари уюшмаси президенти Харун Ахмму, Малайзия Сайёҳлик компаниялари ва туроператорлари уюшмаси (МАТТА) президенти ўринбосари Мохд Оқил Бин Мохд Юсуф, 30 дан ортиқ малай сайёҳлик компаниялари вакиллари иштирок этди.

Малайзия томони Ўзбекистоннинг сайёҳлик йўналишлари ва пакетларини, жумладан, «Умра+» сайёҳлик тизимини биргаликда тарғиб қилишга тайёр эканини билдирди.

Ўзбекистон томони 2023 йил март ойида Куала-Лумпур шаҳрида бўлиб ўтадиган навбатдаги йирик Малайзия чиқиш туризми МАТТА Fair халқаро ярмаркасида иштирок этиш учун таклиф этилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид