Ўзбекистон | 11:24 / 18.10.2022
7870
2 дақиқада ўқилади

Жиззахда фуқаронинг монтаж қилинган фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб пул талаб қилган аёл ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Видеодан кадр

Жиззах вилояти ИИб ахборот хизматининг хабар беришича, Шароф Рашидов туманида яшовчи шахс жорий йил баҳорда Ғаллаорол туманида рўйхатда туриб, Зафаробод туманида яшовчи аёл билан танишган.

Улар июл ойигача яқин алоқада бўлиб келишади ва кейин алоқалар узилади. Бироз ўтиб аёл эркакка яна учрашишни таклиф қилади. Рад жавобини олгач қинғир ишга қўл уради.

Аёл йигитнинг ижтимоий тармоқдаги саҳифасидан фотосуратларини юклаб олади ва уларни монтаж қилади. Сўнг фотосуратларни ижтимоий тармоқларда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 5 миллион сўм талаб қилади.

Шундан сўнг эркак ички ишлар органларига мурожаат қилади. ИИБ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида аёл эркакдан 5 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Қайд этилишича, ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалроқ, Жиззахда таниш аёлнинг интим видеосини ижтимоий тармоқларда тарқатишини айтиб пул олган шахслар ушланганди.

Тайёрлаган:  Ғайрат Йўлдошев

Мавзуга оид