Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Канада 34 нафар россиялик тарғиботчи ва актёрга қарши санкциялар жорий қилди
Канада санкциялари рўйхатига ўнлаб россиялик журналистлар ва медиаменежерлар, актёрлар ва сиёсатчилар киритилган.
Канада, мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига кўра, «Россия дезинформацияси ва ташвиқотини тарқатиш» билан шуғулланган 34 Россия фуқаросига қарши санкциялар киритди. Бу ҳақда 17 октябр, душанба куни мамлакат Ташқи ишлар вазирлиги сайтида маълум қилинди.
Санкциялар, хусусан, медиаменежер Тина Канделаки, «Московский комсомолец» газетаси бош муҳаррири Павел Гусев, Биринчи каналнинг ахборот дастурлари дирекцияси директори Кирилл Клейменов, телебошловчи Андрей Кондрашов, Ноила Аскарзода, Анатолий Кузичев, Олеся Лосева, Андрей Добров, Дмитрий Губерниев, журналистлар Александр Гамов ва Александр Коцга нисбатан киритилди.
Бундан ташқари, жазо чоралари актёрлар Сергей Безруков, Владимир Машков, Дмитрий Певцов, президент ёрдамчиси Владимир Мединский, «Роснефт» матбуот котиби Михаил Леонтьев, «Янги одамлар» партияси раҳбари Алексей Нечаевга таъсир кўрсатди. Шунингдек, Россия Мудофаа вазирлиги назорати остидаги «Звезда» телеканалига ҳам санкциялар жорий қилинган.
«Россия режимининг уруши ёлғон ва алдовга боғлиқ. У ҳақиқатни гапиришга журъат этган ўз фуқароларининг овозини ўчиради ва қамоққа ташлайди. Россияда инсон ҳуқуқлари бузилиши кучайиб борар экан, Канада уларни оқлашга уринаётган ташвиқотчиларга қарши чоралар кўрмоқда», - дейилади Канада ташқи ишлар вазири Мелани Жоли баёнотида.
Санкциялар россияликларнинг Канададаги барча активларини музлатиб қўяди ва Канада молия институтларига уларга хизмат кўрсатишни тақиқлайди. Санкция остига тушган шахсларга Канадага кириш тақиқланади.
Мавзуга оид
07:43 / 13.06.2026
Канада ЖЧ тарихидаги илк очкосини қўлга киритди
16:40 / 12.06.2026
Мундиал таништируви. B гуруҳи ҳақида нималарни билиш керак?
14:14 / 12.06.2026
Канада ҳам болалар учун ижтимоий тармоқларни тақиқламоқчи
22:32 / 09.06.2026