Жамият | 19:46 / 18.10.2022
30641
1 дақиқада ўқилади

Навоийда 54 ёшли эркак ўзини шифохонанинг 3-қаватидан ташлади

Кармана туманининг Бунёдкор маҳалласида рўйхатда турган, ўзи эса Навбаҳор туманида яшаган марҳум 16 октябрь кунидан буён шифохонада даволанаётган бўлган. 

Фото: Ижтимоий тармоқлар

Ижтимоий тармоқларда эркак ўзини поликлиника биносининг 3-қаватидан ташлаб юборганлиги ҳақидаги видеолавҳа тарқалди.

Бош прокурорнинг матбуот котиби Ҳаёт Шамсуддиновнинг маълум қилишича, мазкур ҳодиса Навоий шаҳрида содир бўлганлиги ҳақида маълумот олинган.

Ҳозирда тергов-тезкор гуруҳи томонидан воқеа жойи кўздан кечирилмоқда. Шунингдек, содир этилган ҳодисанинг сабаблари аниқланмоқда. Натижалари ҳақида кенг жамоатчиликка батафсил маълумотлар эълон қилинади”, — дейилади хабарда.

Kun.uz манбасига кўра, ҳолат бугун, 18 октябрь куни соат 15:00 лар атрофида содир бўлган. 16 октябрь куни даволаниш учун шифохонага келган 54 ёшли караманалик бемор ўзини номаълум сабаб билан пастга ташлаган ва вафот этган. У айнан бугун янги палатага кўчирилган бўлган.

Ҳозирда суд-тиббий экспертиза тайинланган.

Руслан Сабуров
Тайёрлаган Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид