Жамият | 14:46
2128
2 дақиқада ўқилади

Карманада Зарафшон дарёсига чўмилишга борган 3 нафар ўсмир чўкиб кетиб, вафот этди

Улардан иккиси ака-ука бўлган. Ўсмирларнинг жасади 2 кунлик қидирувдан сўнг бугун топилди.

Фото: Kun.uz

Навоийда 3 нафар йигит Зарафшон дарёсига чўкиб кетиб, вафот этди. Навоий вилояти ФВБ матбуот хизмати ҳолатни Kun.uz’га тасдиқлади.

Маълум қилинишича, Кармана тумани Катта мачит маҳалласида яшовчи 4 нафар йигит 8 июл куни туш пайти Зарафшон дарёсига чўмилишга борган. Улардан 3 нафари чўмилиш вақтида сувга чўкиб кетган.

“Бухоро ва Навоий вилояти ФВБ қутқарувчилари, махсус техникалар ва моторли резина қайиқ жалб этилган ҳолда қидирув-қутқарув ишлари олиб борилди. 10 июл куни 3 нафар вояга етмаган ўсмирнинг жасади ҳодиса содир бўлган жойдан турли масофаларда топилди”, дейилади бошқарма маълумотида.

Kun.uz манбасига кўра, вафот этганлар 2008 йилда туғилган Ж.С., 2012 йилда туғилган Ж.С. ҳамда 2010 йилда туғилган О.Т. бўлган. Уларнинг иккиси ака-ука экани айтилмоқда.

Аввалроқ Навоий вилоятининг Навбаҳор туманида 15 ёшли икки ўсмир каналга чўмилишга бориб, ток уриши оқибатида вафот этганди.

Руслан Сабуров
Муаллиф Руслан Сабуров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид