08:32 / 19.10.2022
2700

Озиқ-овқат жамғармалари қишда аҳолини маҳсулотлар билан таъминлайди

Вазирлар Маҳкамаси «2022-2023 йилларнинг қиш-баҳор мавсумида аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасалари асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни қабул қилди.

Аҳоли ва ижтимоий соҳа муассасаларини асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли таъминлаш, нархлар асоссиз ўсиб кетишига йўл қўймаслик мақсадида ҳужжат билан қуйидагилар тасдиқланди:

  • 2022-2023 йиллар қиш-баҳор мавсумида аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турлари билан таъминлаш прогноз параметрлари;
  • аҳолини қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турлари билан таъминлашда аниқланган тақчилликни қоплаш манбалари;
  • ички истеъмол бозори учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлаш ва маблағларга бўлган талаб-эҳтиёж прогноз ҳажмлари;
  • ижтимоий соҳа муассасалари томонидан ўз эҳтиёжлари учун қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ғамлаш ва ушбу мақсадларга бюджет маблағлари талаб-эҳтиёжлари прогноз ҳажмлари;
  • республика бориш қийин бўлган тоғли ҳудудлари ва олис чўл зоналарида яшайдиган аҳоли истеъмоли учун олдиндан етказиб бериладиган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари прогноз ҳажмлари;
  • қиш-баҳор мавсумига ғамлаб қўйилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий турларини ички истеъмол бозорида сотиш тармоқ жадваллари.

Қуйидагилар режалаштирилган захирага жамғариш ҳажмларини молиялаштириш манбалари ҳисобланади:

Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузурида ташкил этилган Озиқ-овқат хавфсизлиги жамғармалари;

мактабгача таълим, соғлиқни сақлаш ва халқ таълими вазирликлари ташкилотлари учун – давлат бюджети ва ушбу вазирликлар бюджетдан ташқари жамғармалари маблағлари;

тижорат банклари тайёрлов ташкилотларига кредитлари.

Top