Божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартибига ўзгартириш киритилади
Давлат божхона қўмитасининг “Дастлабки, даврий ва тўлиқ бўлмаган божхона юк декларацияларини расмийлаштириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Тадбиркорлик субъектларига янада қулайликлар яратиш мақсадида, дастлабки божхона декларацияси орқали маълум қилинган товарларни тақдим этиш талабини айнан дастлабки божхона декларацияси қабул қилинган божхона органига эмас, балки исталган божхона органи (шунингдек, чегара божхона пости)га тақдим этиш имконияти яратилади.
Шунингдек, дастлабки божхона декларация тақдим этилган товарларни бевосита чегара божхона постларида эркин муомалага чиқариш тартиб-тамойилларини соддалаштириш мақсадида тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Шундан келиб чиқиб, мувофиқлик сертификатини ёки санитария-эпидемиология хулосасини олиш талаб этиладиган товарлар ушбу ҳужжатлар тақдим этилмаган ҳолда товарларни шартли чиқариб юбориш мумкинлиги белгиланади.
Ушбу товарлардан фойдаланиш, уларни учинчи шахсларга бериш, уларни сотиш ёки ўзга усулда бошқа шахсга ўтказиш орқали бериш тақиқланади.
Дастлабки декларацияланган товарлар транзит декларациясини хавфни бошқариш тизими орқали тегишли йўлакларга йўналтириш натижасида, товарлар манзил постга етиб келганида товарларни идентификациялаш учун улар божхона кўригини амалга ошириш ёки оширмаслик масаласига ойдинлик киритиш лозимлиги айтилади.
Ҳужжат билан тадбиркорлик субъектлари дастлабки божхона декларация тақдим этилган товарлар Ўзбекистон божхона ҳудудига кириб келишда чегара божхона постларида тўлиқ божхона юк декларацияси тақдим этилмасдан бевосита чегара божхона постларида эркин муомалага чиқариш имконияти яратилади.
Тавсия этамиз
Бойлар давраси: дунё миллиардерлари Трамп инаугурациясида йиғилди
Жаҳон | 22:19 / 21.01.2025
Қўли кесилган 2 ойлик чақалоқ: унинг яқинлари шифокорлардан норози
Жамият | 14:20 / 21.01.2025
100 долларлик банкнотанинг эскисидан воз кечиляптими?
Иқтисодиёт | 11:05 / 21.01.2025
АПЛдаги илк ўзбек. Ҳусановнинг трансфери ҳақида асосий гаплар
Спорт | 09:16 / 21.01.2025
Сўнгги янгиликлар
-
БМТ бош котиби 2025 йилдаги асосий таҳдидларни санади
Жаҳон | 21:11 / 22.01.2025
-
Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди
Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
-
АҚШ жанубида қор бўронлари сабаб биринчи марта фавқулодда ҳолат эълон қилинди
Жаҳон | 23:19 / 22.01.2025
-
"Ҳусанов тезроқ инглиз тилини ўрганишига умид қиламан. Унинг жисмоний кўрсаткичлари ажойиб" – Гвардиола Абдуқодир Ҳусанов ҳақида
Спорт | 23:12 / 22.01.2025
Мавзуга оид
13:26 / 15.01.2025
Божхона юк декларациясини тўлдириш қоидалари ўзгармоқда
23:19 / 11.01.2025
Янги чеклов Ўзбекистонга автомобил олиб киришни 4 баробаргача қисқартириши мумкин. Қандай қилиб?
18:59 / 02.01.2025
Ўзбекистон Россиянинг энг йирик савдо шериклари қаторига кирди
20:06 / 31.12.2024