Жаҳон | 23:41 / 22.01.2025
1670
2 дақиқада ўқилади

Чехияда россияликларга фуқаролик беришни тақиқловчи қонун маъқулланди

Мамлакат Сенати россияликларга фуқароликни олишни амалда тақиқловчи қонунни маъқуллади. Янги қонунга мувофиқ Чехия фуқаролигини олиш учун берилган аризалар Россия—Украина уруши тугаганидан кейингина кўриб чиқилади.

Фото: Unsplash

Чехия Сенати россияликларга мамлакатда фуқароликни олишни амалда тақиқловчи қонунни маъқуллади. Lex Ukraine номли қонун асосан украиналик қочқинларнинг вақтинчалик ҳимоясини узайтириш, россияликлар учун паспортлар тўғрисидаги қоидаларга ўзгартириш киритишни назарда тутади.

Янги қонунга мувофиқ Чехия фуқаролигини олиш учун берилган аризалар Россия—Украина уруши тугаганидан кейингина кўриб чиқилади. Шунингдек, қонун билан Чехия фуқаролигини олмоқчи бўлган россияликлардан РФ пасрпортидан воз кечиш талаб қилинади. Фуқаролик олиш учун ҳозиргача берилган барча аризалар музлатилади.

Бунда фақат вояга етмаганлар, бошпана сўровчилар ва Россия режимига қаршиларга истисно қўлланади. Фуқароликка даъвогар россияликлар диссидентларга ўзларининг алоқаси йўқлигини қандай исботлаши номаълум.

Қонун, шунингдек, Чехия қонунчилигига «хорижий давлат билан рухсат этилмаган ҳамкорлик» учун жиноий жавобгарликни ҳам киритади. Мухолифат мазкур бандни танқид қилиб, ундан сиёсий таъқиблар мақсадида фойдаланиш мумкинлигини таъкидлади.

Сенатдаги муҳокамада кейин қонунни 73 нафар сенаторнинг 21 нафари қўллаб-қувватлаган — норози сенаторлар ўз тузатишларини киритмагани боис ҳужжат маъқулланди дея ҳисобланган. Қонун кучга кириши учун президент томонидан имзоланиши керак, аммо бу шунчаки расмиятчилик бўлиб қолади, чунки у олдинроқ ушбу ҳужжатнинг қабул қилинишига эътироз билдирмаслигини айтганди.

Чехияда яшовчи ҳуқуқ ҳимоячилари ва руслар маълум бир мамлакат фуқароларига мамлакат фуқаролигини беришни тақиқлаш дискриминация сифатида баҳоланиши мумкинлигини маълум қилган. Ўзгартиришлар тарафдорлари эса бу ерда дискримиация йўқлиги, чунки бошқа давлат фуқаролигини олиш ажралмас ҳуқуқ ҳисобланмаслигини таъкидлаган.

РФ Украинага бостириб кирганидан кейин Чехия ЕИ давлатлари орасида россияликларга нисбатан энг қатъий чекловларни жорий этди — туристик визалар ва яшаш ҳуқуқини тақдим этувчи рухстаномалар беришни бутунлай тўхтатди, шунингдек, Шенген зонасидан ташқаридан тўғридан-тўғри киришни тақиқлади.

Мавзуга оид

Эълонлар

Ўзбекистонда смарт ГТП: газ тақсимлашда самарадорлик ва хавфсизликнинг янги босқичи

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

7Media Group: Янги LED-экранлар Қамчиқ довонида

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди