11:11 / 20.10.2022
2952

Инвестициялар вазирлигида «Инвесторларга кўмак маркази» ташкил этиляпти

"Республика ҳудудларида инновацион ва инвестиция фаолиятини жадаллаштиришнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.

Нукус, Бухоро, Жиззах ва Наманган шаҳарларида Тошкент шаҳрида барпо этилган Inno технопарки шаклидаги технопаркларни 2023-2026 йилларда босқичма-босқич барпо этиш белгиланган.

Қарорга мувофиқ, технопарклар асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:

  • технопаркда иқтидорли ёшлар, талабалар, илмий ходимлар, профессор-ўқитувчиларни инновацион фаолиятга жалб этиш;
  • технопаркда бизнес-инкубаторлар, тажриба майдончалари ташкил қилиш;
  • ташаббускор ёшларнинг стартап лойиҳаларини ривожлантириш ҳамда уларни жорий этиш ва молиялаштириш;
  • етакчи хорижий компаниялар вакиллари, экспертлар иштирокида тренинглар ва маҳорат дарслари ўтказиш.

Инвестиция лойиҳалари маркази тузилмасида Илғор лойиҳалар ва инжиниринг маркази ташкил этилади.

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги ҳузурида “Инвесторларга кўмак маркази” ташкил этилади.
 
Марказ инновацион ёндашув асосида барча даражадаги масалаларни ҳал қилиш ваколатига эга, инвесторлар ва тадбиркорларга “Ягона дарча” тамойили асосида кўмаклашиб боради.

Top