Қозоғистонда амалдорлар казинода 507 миллион тенге ютқазишди
Олмаота вилояти прокуратураси ўтказган текширувда қозоғистонлик 305 нафар мансабдор шахс казинода 507 миллион тенге (1 миллион доллардан ортиқ) сарфлагани аниқлаган.
Ҳужжатда айтилишича, 305 нафар давлат хизматчиси иш пайтида казинога бориб, умумий ҳисобда 507 миллион тенгени қиморга тикиб юборган. Уларнинг кўпчилиги ички ишлар ва Мудофаа вазирлиги ходимларидир.
Аниқланган давлат хизматчилари қуйидаги идораларга тегишли:
Ички ишлар вазирлиги – 97 нафар ходим;
- Мудофаа вазирлиги – 95;
- Молия вазирлиги – 25;
- Олий суд - 7;
- Молиявий мониторинг органлари – 15;
- Коррупцияга қарши курашиш органлари – 3;
- ҳокимликлар - 36;
- бошқа давлат органлари — 27.
Прокуратура аниқланган ҳолатлар бўйича баъзи мисолларни келтиради:
- Мавжуд маънавий-аҳлоқий меъёрларга қарамай, йиллик даромади 10 миллион тенгедан ошмайдиган Остона ҳокимлиги ходими казинога 54 марта бориб, жами 53 миллион тенге тиккан (Кейинчалик Остона ҳокимлиги бу шахс 1 йил олдин ишдан бўшаганини маълум қилди);
- Атирау вилояти, Энергетика ва уй-жой коммунал хўжалиги бошқармасининг йиллик даромади 7,9 миллион тенгедан ошмайдиган ходими 2 марта казинога бориб, умумий ҳисобда 3,2 миллион тенге тикиб юборган.
- Йиллик даромади 3 миллион тенгедан ошмайдиган Олмаота вилояти Ғазначилик бошқармаси ходими турли казиноларга 25 марта бориб, 33 миллион тенге сарфлаган.
- Йиллик даромади 3 миллион тенгедан ошмайдиган Молиявий мониторинг агентлиги ходими казинога уч марта бориб, 25 миллион тенге тикиб юборган, — деб мисол келтиради вилоят прокуратураси.
Прокурорлар давлат хизматчиларининг қимор ўйинларига сарфлаган пулларининг келиб чиқиш манбасини текширишга чақиришди.
«Юқоридаги ҳолатлар мазкур давлат органларининг коррупцияга қарши курашиш чора-тадбирлари тизими, коррупцияга қарши мониторинг ва коррупция хавфи таҳлили етарли даражада амалга оширилмаганидан далолат беради», — дейилади прокуратура хабарида.
Мавзуга оид
19:53 / 10.09.2024
Коррупцияга қўл урган 566 нафар шахс давлат ишига қайтадан кириб, яна коррупцияга қўл урган
19:11 / 23.08.2024
Қозоғистонда 10 миллион долларлик «тушунарсиз бойлик» давлатга қайтарилди
09:46 / 23.08.2024
Тошкентда коррупциявий жиноят содир этган мансабдорлар асосан қайси идораларда ишлагани айтилди
12:59 / 19.08.2024