Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистон Эрон ҳарбий дронларини сотиб олиш учун ариза берди
Йигирмадан ортиқ давлат Эронда ишлаб чиқарилган ҳарбий дронларни сотиб олиш учун расмий таклиф юборган.
Бу ҳақда Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг собиқ қўмондони ва Эрон олий раҳбари бош ҳарбий ёрдамчиси, генерал-майор Яҳё Раҳим Сафавий маълум қилди.
«Эрон ҳарбий дронларини сотиб олишга ҳозирги номзод давлатлар Арманистон, Тожикистон, Сербия, Жазоир, Венесуэла ва бошқалар», деди Сафавий.
Унинг қўшимча қилишича, 1979 йилги ислом инқилобидан олдин Эрон ўзининг ҳарбий эҳтиёжларининг 80 фоизини хориждан, биринчи навбатда, АҚШ ва бошқа Ғарб давлатларидан импорт қилган бўлса, ҳозир ҳамма нарсани ўзи ишлаб чиқармоқда.
Тожикистоннинг ҳарбий тузилмалари бу хабарга изоҳ бермади.
Шу йилнинг май ойида Тожикистонда Эроннинг Abobil-2 дронларини ишлаб чиқарувчи корхона очилгани ҳақида Эрон матбуоти хабар берган эди. Тожикистон томони бу борада расмий маълумот эълон қилмади.
Мавзуга оид
10:48
АҚШнинг Эронга зарбалари олтинчи кеча ҳам давом этди
10:15
Аҳмадинажод атрофидаги шов-шув: Исроил уни оғдириб олмоқчи бўлганми?
12:03 / 16.07.2026
Эроннинг нишонлари – дунёда ва Араб кўрфази давлатларида АҚШнинг нечта ҳарбий базаси бор?
08:52 / 16.07.2026