Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина Бош штаби: Россия кучлари Херсондаги 2 та қишлоқни тарк этди
Россия қўшинлари Херсон вилоятининг Чаривное ва Чкалово қишлоқларини тарк этди, дея хабар берилди Украина Қуролли кучлари Бош штаби кечки ҳисоботида.
Фото: Picture Alliance
Айни вақтда, Бериславдан офицерлар ва тиббиёт ходимлари эвакуация қилинган, дея хабар қилди Украина ҳарбийлари.
Ўз навбатида, Россия томони бу маълумотга изоҳ бермади.
Бундан олдин Украина Қуролли кучлари Херсон областидаги 88 та аҳоли пунктини ва Харкив областидаги 551 та аҳоли пунктини россияликлардан озод қилганди. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари ўринбосари Кирило Тимошенко айтиб ўтди.
Унинг сўзларига кўра, деоккупация қилинган барча ҳудудларда муҳим инфратузилмани тиклаш бўйича ишлар давом этмоқда.
Аввалроқ Украина армиясида олти ҳафталик вақт борлиги, бу вақт ичида улар Россия Қуролли кучларига қарши жанубда ва шимоли-шарқда ҳужумларини давом эттириб муваффақият қозонса, об-ҳаво шароити қарама-қарши кучларни тўхтатиб, қайта тўпланишга мажбур қилиши хабар берилганди. Америка разведкасининг бундай баҳолари The New York Times газетасида келтирилган.
Мавзуга оид
09:23
Россия 2024 йилдан бери биринчи марта Украина билан урушда ҳудудларини йўқота бошлади
21:13 / 03.05.2026
Яқин Шарқдаги уруш НАТО мамлакатлари Россия билан урушга тайёр эмаслигини кўрсатди
18:04 / 03.05.2026
Украина Болтиқбўйидаги нефт объектларига зарба берди
17:02 / 03.05.2026