Спорт | 19:22 / 25.10.2022
25705
1 дақиқада ўқилади

Марказий Осиё ўйинлари тикланади

Марказий Осиё спорт ўйинлари қайта тикланади. У биринчи марта Тошкентда ўтказилган эди.

Фото: Tengrinews.kz

Жанубий Кореяда Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси (МОҚА) Бош ассамблеяси доирасида Марказий Осиё миллий олимпия қўмиталарининг навбатдаги сессия ўтказилди.

Йиғилишда Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистон МОҚ вакиллари иштирок этди. Кун тартибидаги асосий мавзу — Марказий Осиё ўйинларининг қайта тикланиши бўлди.

Томонлар биргаликда спорт дастурини ишлаб чиқиш, шунингдек, яқин икки йил ичида Марказий Осиё ўйинларини давом эттиришга келишиб олдилар. Ўйинни ўтказувчи давлат ва сана кейинроқ аниқланади.

Марказий Осиё спорт ўйинларининг биринчиси 1995 йилда Тошкентда ўтказилган. Кейинги ўйинлар 1997 йилда Олмаотада, 1999 йилда Бишкекда, сўнггиси 2003 йилда Душанбеда ташкил этилди.

Марказий Осиё ўйинларида минтақанинг 7 та давлати иштирок этиши кўзда тутилган: Қозоғистон, Афғонистон, Эрон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон.

Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид