Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Саммитга келган меҳмонлардан бирини тезкор операция қилдик, у менга миннатдорчилик билдирди – президент
Тиббиёт соҳаси вакиллари билан видеоселектор чоғида президент Шавкат Мирзиёев Самарқанд тиббиёти етакчилари билан ҳам видеомулоқот қилди.
Самарқандлик шифокор Владимир Ким Самарқанд шаҳри аҳолиси 1 млн нафарга яқинлашаётгани, аммо шаҳарда узоқ йиллардан бери янги туғуруқ комплекси қурилмагани, мавжуд тўртта комплекс катта юклама билан ишлаётганини билдирди. Ечим сифатида шифокор Қорасув массивида 200 ўринли туғуруқ комплекси барпо этиш таклифини билдирди.
«Владимир Сафронович, сенинг таклифинг жуда ўринли. Мен Самарқанддаги вазиятни жуда яхши биламан. Ўзим ҳоким бўлган пайтимда ҳам ҳар бир муассасани ўзим кўриб чиққанман. Таклифга келсак, бу комплексни Қорасув массивида эмас, барпо этилаётган Янги Самарқанд массивида қурсак тўғри бўлади.
Умуман, Самарқандда тиббиёт университети бор. Яқинда Самарқандда ўтказилган Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммитида делегация раҳбарларидан бири касал бўлиб қолди, шифокорларимиз уни тезкор операция қилиб, дарҳол оёққа қўйишди.
У келиб менга раҳмат айтди ва тиббиётимиз шароитларидан мамнун бўлганини билдирди. Нима демоқчиман, ютуқларимиз бор, лекин камчиликларимиз ҳам етарли. Бу соҳада жадал ишлашда давом этишимиз керак», – дея давлат раҳбарининг сўзларини келтирмоқда Kun.uz мухбири.
Мавзуга оид
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026
Ўзбекистонда биринчи Халқаро ислом форуми бошланмоқда
15:39 / 03.07.2026
Самарқандда темирйўл ўтказилган дамба ўпирилди
12:30 / 25.06.2026