Жаҳон | 15:31 / 26.10.2022
11873
2 дақиқада ўқилади

Украинада иккита NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жойлаштирилади

Украинада яқин вақт ичида паст ва ўрта баландликдаги аэродинамик нишонларнинг манёвр қилишига қарши мўлжалланган иккита NASAMS ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими жойлаштирилади. 

Фото: CNN

Норвегиянинг Kongsberg Defence & Aerospace компанияси томонидан Американинг Raytheon Technologies компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган NASAMS мобил зенит-ракета тизимлари замонавий AIM-120 ўрта масофага учувчи «ҳаво-ҳаво» туридаги учувчисиз учиш аппаратлари, баллистик ракеталар ва қирувчи самолётларни уриб туширишга қодир.

Украина учун мўлжалланган NASAMS тизимлари АҚШ маъмурияти ихтиёрига берилгани ҳақида Raytheon Technologies ижрочи директори Грег Хейс баёнотига таяниб, Defense News хабар берди

Бунгача Хейс Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан NASAMS’га бўлган талаб ошиб бораётганини айтганди. 

Аввалроқ Исроил президенти Ицхак Герцог, унинг ўз маълумотларига кўра, АҚШга Эрон учувчисиз учоқлари Россия томонидан Украинада қўлланганини исботловчи разведка маълумотларини тақдим этганди.

«Эрон қуроллари бизнинг дунёмизни беқарорлаштиришда муҳим роль ўйнайди», дея маълум қилди Герцог Вашингтонга ташрифи чоғида. 

Унинг фикрича, халқаро ҳамжамият «сабоқ олиши» ҳамда Эрон билан «ягона, қаттиқ ва муросасиз тилда» гаплашиши керак. 

Шунга қарамай, Исроил ҳозирча Украинага ҳарбий ёрдам кўрсатишдан ўзини тийиб туради ва унга «темир гумбаз» ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимини етказиб беришга тайёр эмас.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид