Ўзбекистон | 10:01 / 27.10.2022
8468
2 дақиқада ўқилади

Паспорт тизими қоидалари билан боғлиқ қонун ҳужжатлари тизимлаштирилади

Фото: Kun.uz

“Ўзбекистонда паспорт тизими қоидалари билан боғлиқ қонунчилик ҳужжатларни тизимлаштириш тўғрисида”ги президент фармони лойиҳаси эълон қилинди.

Лойиҳада қуйидагилар назарда тутилмоқда:

Фармон лойиҳаси билан “Ўзбекистон фуқароси биометрик паспорти тўғрисида”, “Ўзбекистон фуқароси идентификация ID-картаси тўғрисида”, “Ўзбекистон фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида”, “Ўзбекистон фуқароларини доимий яшаш ва вақтинча турган жойи бўйича рўйхатга олиш тартиби тўғрисида” низомлар ва “Раҳбарлари ходимларни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий яшаш жойи бўйича рўйхатга олиш тўғрисида илтимоснома киритиши мумкин бўлган давлат ҳокимияти органлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, республика аҳамиятига молик бошқа давлат ташкилотлари рўйхати” тасдиқланиши назарда тутилган.

Шунингдек, Ўзбекистон президентининг ва Ўзбекистон ҳукуматининг айрим ҳужжатлари ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиши назарда тутилади.

Фармон лойиҳаси қабул қилиниши:

  • ички ишлар органлари бошқарувидаги юқори, ўрта ва қуйи бўғинлар ваколатлари доираси ва масъулияти чегарасини аниқ белгиланишини;
  • ички ишлар органлари бошқарувида бир-бирини такрорлайдиган вазифа ва функцияларни бартараф этиш ҳамда бюрократик маъмурий тўсиқларни қисқартиришни;
  • ички ишлар органларида қарор қабул қилиш жараёнларини соддалаштириш ва номарказлаштиришни;
  • ички ишлар органлари фаолиятида очиқлик ва ошкораликни ошириш ҳамда фуқаролик жамияти институтлари, оммавий ахборот воситалари ва фуқаролар фаол иштирокини таъминлайди.
Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид