Ўзбекистон | 12:21 / 27.10.2022
1572
1 дақиқада ўқилади

Туркий давлатлар ташкилоти қўшма инвестиция жамғармаси ташкил этилади

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари – инвестициялар вазири Жамшид Хўжаев Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) бош котиби Бағдод Амреев билан учрашди.

Фото: Dunyo

Суҳбат чоғида жорий йил ноябрь ойида Самарқанд шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган Туркий давлатлар ташкилоти биринчи саммити ва ТДТ иқтисодиёт ва савдо вазирлари 11-йиғилишини назарда тутган ҳолда йирик тадбирларни тайёрлаш масалалари муҳокама қилинди

Ташкилот доирасида савдо, инвестициявий ва молия соҳаларида ҳамкорликни янада кенгайтириш истиқболлари кўриб чиқилди. Қўшма инвестиция жамғармасини ташкил этиш тўғрисидаги битимни имзолаш ва уни Тошкент шаҳрида жойлаштириш жараёнини тезлаштиришдан ўзаро манфаатдорлик билдирилди.

«Туркий давлатлар савдо ҳамкорлиги илмий-тадқиқот маркази» ва «Муҳандислик ва технологиялар маркази»ни ташкил этиш ташаббусларини амалга ошириш бўйича аниқ тадбирлар белгиланди. ТДТ давлатлари ўртасидаги савдо-иқтисодий ва сармоявий алоқаларни янада мустаҳкамлаш учун ушбу ташаббусларни амалга ошириш муҳимлиги таъкидланди.

ТДТ саммити жорий йил 11 ноябрь куни Самарқанд шаҳрида бўлиб ўтади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид