Жаҳон | 16:17 / 27.10.2022
22122
4 дақиқада ўқилади

Харкивда ярим йил бункерда яшаган киши ва Украинанинг қоронғи кўчалари. Уруш суратлари

Россия «Гром» стратегик ядровий кучлари машғулотларини ўтказди, бу жорий йилдаги иккинчи шундай машғулот. Дмитрий Песков урушга сафарбар қилинганлар учун зарур анжомлар етишмаётганини тан олди, лекин «вазиятни тўғрилаш учун шошилинч чоралар кўрилаётгани»ни маълум қилди. «Тайга.инфо» нашри ёзишича, Сибир регионидан сафарбар қилинганларнинг деярли ярмининг оиласи базўр тирикчилик қилади. Россияда сафарбар қилинган шахсга нисбатан қочиш бўйича биринчи иш очилди. Полша Сенати Россия Федерацияси ҳукуматини «террорчи режим» деб эълон қилди. Аннексия қилинган «ДХР» ҳудудидаги Шахтёрск шаҳри мэри Александр Шатов Украина қуролли кучлари шаҳарни ўққа тутгани ҳақида маълум қилди. Шаҳарда нефт база, ёнилғи баклари, хусусий турар жой бинолари ва автовокзал биноси ёниб кетди. 

Қуйида 26 октябр, урушнинг 245-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Харкив областининг Цупивка қишлоғида қолган ягона одам

Харкив обласи Цупивка қишлоғидаги темирйўл ёнида мажақланган машина. Цупивка урушнинг илк кунларидаёқ босиб олинган, баҳор охири ва ёз бошида қишлоқ учун шиддатли жанглар кечган. Харкив области маъмуриятига кўра, Украина кучлари 15 сентябр куни Цупивкани озод қилди.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Деворда «Stop злой замполит» (Ёвуз сиёсатчини тўхтатинг) ёзуви
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган уйда деразалар ўрни эшик билан ёпилган
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
65 ёшли Михайло Юрков олти ой давомида бункерда яшириниб ётган. Жанг вақтида Цупивкадаги Татарка дарёси устидан ўтган кўприк вайрон бўлгач, посёлка иккига бўлинди. Юрков посёлканинг иккинчи қисмида ёлғиз қолиб кетган.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Михайло Юрков олти ой бункерда яшаганидан сўнг уйига қайтиб келди. Отишма пайтида уй жиддий шикастланган, шунинг учун Михайло стулни овқатланадиган стол сифатида ишлатиб турибди.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Михайло Юрков Цупивка озод қилингунига қадар олти ой давомида ўзи яшириниб ётган бункер эшигини очмоқда
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Цупивка қишлоғида вайрон бўлган уй ёнидаги яксон этилган ҳарбий юк машинаси
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Украина шаҳарларида электр ўчиши

Днепр шаҳридаги кўприк. Россияликлар зарбалари (асосан 10 октябр кунги) вақтида шикастланган энергетика инфратузилмасини тиклаш мақсадида Украина ҳукумати бутун мамлакат бўйлаб электр энергиясини бир неча соатга узиб қўйишга қарор қилди. Шаҳарларда кўчаларни ёритиш чекланмоқда.
Hannibal Hanschke / EPA / Scanpix / LETA
Киевдаги бар
Днепрдаги бар
Одесса аҳолиси мобил телефонлар чироғи билан йўлни ёритмоқда

Донецк яқинидаги нефт базада ёнғин 

Донецк областининг Шахтёрск шаҳридаги нефт база атрофида турган ўт ўчирувчи. «ДХР» маъмуриятига кўра, Украина қуролли кучлари ҳужуми оқибатида нефт база ёниб кетган. Ёнғин ёнилғи бакларига, кейин эса хусусий турар жой бинолари ва автовокзал биносига ўтган.
Ильфат Кинзябаев / ТАСС
Шахтёрскдаги нефт базада чиққан ёнғинни ўчириш жараёни. Вокзал атрофидаги уйлар аҳолиси эвакуация қилинган, жабрланганлар йўқ.
Валентин Спринчак / ТАСС

Мавзуга оид