Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
“Фарзандларга нимани қолдирамиз?” — Журналист масъулларнинг экологик муаммоларга ўта жўн қараётганини танқид қилди
“40 дақиқа вақт фақат қоғоздаги нарсаларингизни ўқиб беришга кетди. Бу ердагилар муаммони кўтариб, ечимини олиш учун келган. Сиз ечим беринг бизга”, – деди журналист Малоҳат Ортиқова Экология қўмитаси раҳбари билан матбуот анжуманида.
27 октябр куни “Тошкент шаҳрида атмосфера ҳавоси ифлосланиши ҳолати келиб чиқиш сабаблари ва кўрилаётган чоралар” мавзусида матбуот анжумани ўтказилди.
Тадбирда журналист Малоҳат Ортиқова масъулларнинг Ўзбекистондаги экологик инқироз ҳақида жиддий бош қотирмаётгани, муаммоларга келганда уларни ўта жўн изоҳлаётганини, шунингдек, ташкил қилинаётган матбуот анжуманлари ҳам натижасиз, фақат ҳисобот учун ўтказилишини танқид қилди.
“Кечирасизлар, бунга худдики нормал ва бўлиши керак бўлган ҳолатдек гапиряпсизлар. Майли, биз умримизнинг катта қисмини яшадик, лекин фарзандларга нимани қолдирамиз?
Ҳар бир маълумотларини унақа, бунақа, чанг бунча кўтарилди, бунақа ишлаяпмиз... Шу гапларнинг пастида мана бу ишни қилайлик денглар, йўл кўрсатинглар ҳеч бўлмаса. Дарахт экайлик, сувни бундай қилиб тежайлик, денглар.
Ҳар ким фақат “галочка” (хўжакўрсинга демоқчи – таҳр.) учун ишламасин, илтимос. Бу матбуот анжуманининг мақсади сизларнинг ҳисоботларингизни эшитиш эмас. 40 дақиқа вақт фақат қоғоздаги нарсаларингизни ўқиб беришга кетди. Бу ердагилар муаммони кўтариб, ечимини олиш учун келган. Сиз ечим беринг бизга.
Айтинг, сиз уддалай олмаётган жойда биз ёрдам берамиз, биз елка тутамиз. Лекин муаммоларимизга ечим топайлик, илтимос”, – дея масъулларга мурожаат қилган журналист Малоҳат Ортиқова.
Мавзуга оид
20:35 / 08.09.2025
Автомобиллар учун экостикерлар жорий этиш яна кечиктирилди
21:07 / 28.08.2025
Автомобиллар ранги шаҳардаги ҳаво ҳароратини ошириши мумкин – тадқиқот
20:07 / 23.08.2025
Жиззахда икки туп арчани илдизи билан суғуриб олган шахсга қарийб 16 млн сўм жарима солинди
09:52 / 21.08.2025