Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Иккинчи МДҲ ўйинлари Беларусда бўлиб ўтади
2023 йилда Беларус иккинчи МДҲ ўйинларига мезбонлик қилади.
Бу ҳақда Остонада бўлиб ўтган МДҲ ҳукумат раҳбарлари кенгаши йиғилишида Беларус бош вазири ўринбосари Игор Петришенко маълум қилди.
«II ўйинлар 2023 йил 4-14-август кунларига режалаштирилган. Беларус бу мусобақаларни ўтказишга тўлиқ тайёр, барча зарур спорт ва тегишли инфратузилма бор», деди у.
Игор Петришенко МДҲ давлатларини ушбу мусобақада фаол иштирок этишга чақирди.
Ўйинлар нафақат Минскда, балки мамлакатнинг барча ҳудудларида – ҳар бир вилоят марказида 2 та спорт тури бўйича ўтказилади.
Ўйинларнинг очилиш ва ёпилиш маросимлари Минск-Арена спорт-кўнгилочар мажмуасида ўтказилиши режалаштирилган. Спортчилар жами 21 та спорт тури бўйича беллашади.
МДҲ давлатларининг илк ўйинлари 2021 йил 4-11-сентябрь кунлари Қозон шаҳрида ўтказилди. Мусобақа дастурига спортнинг 16 тури киритилди ва 180 дан ортиқ медаллар тўплами ўйналди. Халқаро тадбирда 14 ёшдан 23 ёшгача бўлган 1,14 минг нафарга яқин спортчи – 9 та МДҲ давлати вакиллари иштирок этди.
Мавзуга оид
10:05 / 10.07.2026
Лукашенко: Ўзбек оилаларини Беларусда кўришни истаймиз
18:21 / 09.07.2026
Мирзиёев ва Лукашенко музокаралар якунларини сарҳисоб қилди
16:49 / 09.07.2026
Ўзбекистон ва Беларус муносабатлари стратегик шериклик даражасига кўтарилди
14:43 / 09.07.2026