Самарқандда 999,9 пробали соф олтин бўлагини сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
Икки нафар фуқаро қарийб ярим килограмм соф олтин қуймасини 287,3 миллион сўмга сотмоқчи бўлганида ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги департамент хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департамент ҳамда ДХХ Навоий вилояти бошқармалари томонидан қимматбаҳо металларнинг ноқонуний савдоси олдини олиш бўйича тезкор тадбир ўтказилган.
Тадбирда, фуқаролар Д.Э. ва Б.Р. ноқонуний даромад орттириш мақсадида Самарқанд вилояти, Пахтачи тумани, “Султонобод” МФЙ ҳудудида фуқаро Б.га оғирлиги 474,75 грамм бўлган 1 дона олтинга ўхшаш сариқ рангли қуйма металлни 287,3 млн сўмга сотган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланган.
Экспертиза хулосасига кўра, 1 дона сариқ рангли металлнинг 469,52 грамми 999,9 пробали соф олтин экани аниқланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ, Самарқанд вилоятида жойлашган «Юқори нуқта» мунтазам ЙПХ масканида қимматбаҳо олтин бўлакларини ноқонуний равишда олиб кетаётган фуқаро ушланганди.
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024