19:56 / 31.10.2022
7072

ANORBANK барча турдаги молиявий ва тўлов операцияларидан 24/7 форматда фойдаланишни йўлга қўйди

Фото: ANORBANK

ANORBANK Ўзбекистондаги илк миллий рақамли банк сифатида 2 йилдан ошиқ вақт мобайнида мамлакатимиз молия бозорида муваффақиятли фаолият юритиб келмоқда. Банк молиявий кўрсаткичлари ва мижозлар сонининг ошиши маҳсулот ва хизматлар мижозларга маъқул келаётганидан далолат беради.

ANORBANK рақамли банк сифатида бошқа тижорат банклари, шунингдек, IT-банклар ва финтех компаниялар орасида биринчилардан бўлиб банк хизматларини тўлиқ рақамлаштирди: ҳусусан мижозларни идентификация қилишдан тортиб, барча банк маҳсулотларини масофадан туриб олиш имкониятини яратди.

Фото: ANORBANK

Ўтган қисқа давр ичида ANORBANK:

-        хусусий банклар орасида активларнинг ўсиш кўрсаткичлари бўйича 2- ўринни (178%);

-        хусусий банклар орасида муомаладаги карталар сони бўйича 3- ўринни;

-        банк мобил иловасини юклаб олиш бўйича Ўзбекистонда энг юқори ўринлардан бирини (3 млн дан ортиқ) эгаллади.

ANORBANK мобил иловаси Play Market иловалар порталида 4,7 баҳога эга бўлиб, банк мобил иловалари ичида энг юқори кўрсаткичдир.

Банкнинг асосий миссияси - яширин иқтисодиётдаги мавжуд пул айланмасини банк секторига олиб ўтишдан иборат.

Анорбанк ўзининг кредит маҳсулотлари билан қора норасмий бозор (норасмий кредит жамоалари) билан рақобатлашишни мақсад қилган.

Шунингдек, банк фуқаролар учун банк хизматларидан кечаю кундуз эркин ва осон фойдаланиш имкониятини яратиш устида ишламоқда. Шу жумладан, ҳисоб рақамлари, банк карталари ва депозитларидаги маблағлар ҳамда қарз маблағлардан (булар микрокредитлар, бўлиб тўлаш хизматидан, овердрафтлардан), шунингдек, барча турдаги молиявий ва тўлов операцияларидан чекловларсиз 24/7 форматда фойдаланишни йўлга қўйиш кўзда тутилмоқда.

Фото: ANORBANK

Таъкидлаш жоизки, ахборот технологиялари соат сайин ривожланиб бораётган, кибер ҳужумлар, интернет орқали фирибгарлик қилиш ҳолатлари авж олаётган бугунги кунда мижозлар ва уларнинг шахсий маълумотларини ҳимоя қилиш масаласи долзарб аҳамият касб этмоқда. Истеъмолчилар учун рақамли хизматлар хавфсизлиги борасида ANORBANK ўз стратегиясини ишлаб чиққан.

Банк IT тузилмаси турли йўналишларга бўлинган бўлиб, ҳар куни бир неча миллион сўровларни қайта ишлайди.

Фото: ANORBANK

ANORBANKнинг IT ишлаб чиқариш бўлими фойдаланувчиларга қулай, картадан картага пул ўтказишдан тортиб, кредитларни онлайн ажратишгача бўлган умумий фойдаланиш учун маҳсулотлар, шунингдек, ташқи ва ички омиллардан хавфсиз жараёнларни яратишга эътибор қаратади.

Ахборот ва жараёнларни кибертаҳдидлардан ҳимоя қилиш мақсадида “ANORBANK” АЖ инфратузилмаси хавфсизлик архитектурасининг илғор жаҳон тажрибаси асосида қурилган. Банкнинг киберхавфсизлик архитектураси Check Point ва Fortinet ечимларига асосланган. Ушбу аппарат-дастурий ечимлар Банк тармоғининг ташқи ва ички периметрлари бўйича ахборотни ҳимоя қилишга асосланган бўлиб, бузғунчиларнинг турли хил ҳужумларидан икки томонлама тўсиқ яратади.

Фото: ANORBANK

Шу билан бирга, халқаро тўлов тизимларининг тўлов карталари маълумотларини сақлаш, қайта ишлаш ва узатиш бўйича фаолиятни амалга оширувчи “ANORBANK” АЖ Payment Card Industry Data Security Standard (PCI DSS)нинг барча талабларига жавоб беради ва буни тасдиқловчи тегишли сертификатга эгадир. PCI DSS сертификатини текшириш доирасида ҳар чоракда хатоликларни аниқлаш ва уларни бартараф этиш учун ташқи сканерлаш амалга оширилади.

Шунингдек, банк ходимлари томонидан “ANORBANK” АЖнинг тасдиқланган Ахборот хавфсизлиги сиёсатининг барча талабларига қатъий риоя этилиши таъминланмоқда.

IT тузилмасининг вазифаси мижозларнинг банк хизматларидан фойдаланишини максимал даражада соддалаштириш ва хавфсизлигини таъминлашдан иборат.

Рақамли банк фаолиятида алоқа марказининг хизмати ҳам муҳим ўрин эгаллайди. Aйни пайтда “ANORBANK” Aлоқа марказида 250дан ортиқ ходим жисмоний ва юридик шахсларга хизмат кўрсатмоқда. Бир кунда 10 000га яқин кирувчи қўнғироқларга жавоб берилади ва 3000-3500та чиқувчи қўнғироқлар амалга оширилади. Aлоқа марказига қўнғироқ қилганда оператор жавобини ўртача кутиш вақти 2-2:30 дақиқани ташкил қилади, агар мижоз 3 дақиқадан ортиқ кутиб қолса, қайта алоқа хизматидан фойдаланиш мумкин. Оператор билан ўртача суҳбат давомийлиги 3:30 дақиқани ташкил этади. Aлоқа маркази ходимлари фақатгина маслаҳат эмас, Aнорбанкка мижоз бўлиш, Aнорбанк карталарига буюртма бериш, муддатли тўлов карталарини расмийлаштириш, кредитлар, омонатлар хақида маълумотлар ва бошқа мижозларни қизиқтирган саволларга жавоб беришади. Таъкидлаш керакки, ҳар бир кирувчи қўнғироқ Сифат назорати бўлими томонидан текширилади. Мижозларга кеча-ю кундуз сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида 1 сменада 120 нафар ходим фаолият олиб боради.

Ижтимоий тармоқлар жадал суратда ривожланаётган замонда кўпчилик қўнғироқ орқали гаплашишни ёқтирмайди, шунинг учун алоқа марказида Матн хизмати ва шикоятларни кўриб чиқиш бўлимлари мавжуд бўлиб, унинг ходимлари ижтимоий тармоқларда ва бошқа платформаларда барча турдаги мурожаатларга жавоб беришади. Кунига ўртача 300-500тагача мурожаат келиб тушади ва улар кўриб чиқилади.

Фото: ANORBANK

Умумий машаққатли меҳнат туфайли 2022 йилнинг 1 октябр ҳолатига алоқа маркази орқали жисмоний шахсларнинг 2 301 000дан ортиқ қўнғироқлари бўйича хизмат кўрсатилган, сайтда қолдирилган аризалар бўйича 101 000дан ортиқ чиқувчи қўнғироқлар амалга оширилган, 173 414та ТRIA карталари, 18 650та тўлов карталари ва 12 708та MASTERCARD карталарини очиш жараёнлари йўлга қўйилди.

Юридик шахслар бўйича 22 500га яқин тижорат таклифлари юборилди, 2530дан ортиқ учрашувлар белгиланди, 500дан ортиқ ҳисоб-китоб ҳисобварақлари очилди. Ҳозирда Банк алоқа маркази Швейцария компанияси билан ҳамкорликда ишлаб чиқилган сунъий интеллектни жорий этишнинг иккинчи босқичида эканлиги маълум қилинди. Операторнинг жавобини кутмасдан, 1290 рақамига қўнғироқ қилиб, роботдан ўз саволингизга жавоб олишингиз мумкин.

ANORBANK - мижозларга 24/7 форматда банкка ташриф буюрмаган ҳолда банк хизматларининг барча турларидан фойдаланиш имкониятини тақдим этади.

ANORBANK ахборот хизмати Ⓣ

Top