Жаҳон | 15:34 / 31.10.2022
17417
5 дақиқада ўқилади

Оғир қишга тайёрланаётган украинлар, Херсонда озод этилган қишлоқ. Уруш суратлари

Россия Севастополдаги кемаларга дрон ҳужуми туфайли Украина портларидан дон экспорти бўйича келишувдаги иштирокини номаълум муддатга тўхтатди. РФ Мудофаа вазирлигига кўра, дронлардан бири дон экспорти билан шуғулланувчи фуқаролик кемасидан отилган бўлиши мумкин. Кейинроқ ҳарбий идора Миколайив областининг Очаково шаҳридаги Украина қуролли кучларининг махсус операциялар кучлари ўқув марказига зарба бергани ҳақида хабар қилди. Россия томони версиясига кўра, айнан шу ерда Севастопол портига ҳужум тайёрланган, Украина буни рад этмоқда. Энергодарнинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти хабар қилишича, украин қўшинлари шаҳар энергия тизимига зарба берган, электр таъминоти тўхтаб қолган.

Қуйида 30 октябр, урушнинг 249-кунида Украинанинг турли ҳудудларида олинган суратлар.

Бахмутда гуманитар ёрдам тарқатилиши

Бахмутлик киши гуманитар ёрдам тарқатиш пунктида бомбапанагоҳлардаги қўшнилари учун нон йиғмоқда. Россия қўшини Бахмутга ҳужум қилишда давом этмоқда — июн ойи охири ва июл ойи бошларида Северодонецк ҳамда Лисичанск эгаллангач, ушбу шаҳар РФ армияси учун Донецк йўналишидаги асосий нишонга айланганди. Ҳозирда россиялик ҳарбийлар Бахмутга «Вагнер» кучларини ташламоқда, Украина қуролли кучлари эса РФ армияси мудофаа чизиғи ёриб ўтилгани ва олдинга силжинганини маълум қилган.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутда вайрон бўлган бино атрофида турган кишилар. Шаҳар урушнинг илк давридан буён зарбаларга дучор бўлмоқда. Урушга қадар Бахмутда 73 минг киши яшаган — ҳозирга келиб шаҳарни аҳолининг 90 фоизи тарк этган
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутлик киши велосипеди саватчасига гуманитар ёрдам юкламоқда. Айни вақтда шаҳарда электр ва сув йўқ, дўконлар ишламаяпти. Маҳаллий аҳоли кўнгиллилар тарқатадиган озиқ-овқат, дори-дармонлар ва бошқа зарур нарсаларга тўлиқ қарам.
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA
Бахмутликлар вақтинчалик кўприк орқали Бахмутовка дарёсидан ўтишмоқда
Clodagh Kilcoyne / Reuters / Scanpix / LETA

Черниҳив областида қишга тайёргарлик 

Ягодное қишлоғи аҳолиси картошка йиғмоқда. Ягодное Киевдан 140 километр шимолда, Черниҳив атрофида, Беларус билан чегарага яқин жойлашган. Россия қўшини посёлкани март ойида эгаллаб олган ва қарийб бир ой ўз назоратида сақлаб турган. Ягодное Украина қуролли кучлари томонидан озод этилгач, россиялик ҳарбийлар бутун қишлоқ аҳолисини мактаб ертўласида бир ой давомида тутиб тургани маълум бўлди
Ed Ram / Getty Images
Ягодноеда яшовчи кишилар вайрон бўлган турар жойдан олиб чиқилган иситиш радиаторини кўздан кечиришмоқда.
Ed Ram / Getty Images
Ягодноеда яшовчи аёл вайрон бўлган уй ўрнида барпо этилган бошпанада.
Ed Ram / Getty Images
Ягодное ўққа тутилишидан шикастланган квартирада турган аёл
Ed Ram / Getty Images
Кўнгиллилар Новоселовка қишлоғи аҳолисига уйлар томини тузатишга ёрдамлашмоқда. Уруш бошида Новоселовка РФ қўшинлари ҳаракати йўналишида жойлашган ва эгаллаб олинганди. Бу қишлоқ ҳам Ягодное каби март ойи охирида озод этилган.
Ed Ram / Getty Images

Херсон областида озод этилган қишлоқ

Князевка қишлоғида яксон этилган автобус. Россия қўшинлари Князевкага март ойи ўрталарида киришган — икки ҳафта ўтиб Украина қуролли кучлари қишлоқни қайтариб олишган. Аммо бу ерда ҳамон электр ва сув билан боғлиқ муаммолар сақланиб қолмоқда.
Carl Court / Getty Images
Князевка қишлоғида яшовчи кекса ёшли аёл
Carl Court / Getty Images
Князевкада яксон этилган машина
Carl Court / Getty Images
Россиялик ҳарбийлар бир муддат яшаган болалар боғчасидаги ҳолат
Carl Court / Getty Images

Харкив атрофида яксон этилган ҳарбий техникалар 

Сентябр ойида Харкив областининг Изюм шаҳри атрофида озод қилинган Каменка қишлоғида россияликларнинг яксон этилган техникалари. Бу ерда урушнинг илк кунларида шиддатли жанглар кечган. Украина нашрлари қишлоқда бирорта бутун уй қолмаганини ёзишган.
Efrem Lukatsky / AP / Scanpix / LETA

Мавзуга оид