Ўзбекистон | 11:06 / 01.11.2022
2382
1 дақиқада ўқилади

Давлат корхоналарига эксклюзив имтиёзлар бериш амалиёти бекор қилинади

2025 йилгача эса давлат иштирокидаги корхоналар сонини 75 фоизга қисқартириш кўзда тутилмоқда.

АОКАда ўтказилган брифингда Давлат активларини бошқариш агентлиги департамент бошлиғи Санжар Қурбоналиев «2021-2025 йилларда давлат иштирокидаги корхоналарни бошқариш ва ислоҳ қилиш стратегиясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Вазирлар Маҳкамаси қарорининг ижроси бўйича маълумот берди.

Қайд этилишича, 2021 йилда давлат иштирокидаги корхоналар сонини 30 фоизга қисқартиришга эришилган.

2025 йилгача эса бу кўрсаткични 75 фоизга етказиш кўзда тутилмоқда.

Шу жиҳатдан, тегишли асосларсиз давлат иштирокида янги корхоналарни ташкил этишга йўл қўйилмайди, фаолият юритаётган давлат унитар корхоналари эса босқичма-босқич хусусийлаштирилади ёки тугатилади.

Давлат иштирокидаги корхоналор ва хусусий секторга тенг шароитлар яратиш мақсадида давлат корхоналарига эксклюзив имтиёзлар ва давлат кафолатларини тақдим этиш амалиёти бекор қилинади.

Шу билан бирга, корхоналар томонидан мажбурий ошкор этилиши лозим бўлган маълумотлар рўйхати кенгайтирилган, давлатнинг махсус ҳуқуқи “олтин акция” бекор қилинган. 

Достон Аҳроров
Тайёрлаган Достон Аҳроров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид