21:13 / 01.11.2022
9873

ЖССТ маймун чечаги эпидемиясини халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маймун чечаги касаллигини халқаро миқёсдаги фавқулодда ҳолат деб эълон қилди. 

Фото: AP

«ЖССТ қўмитаси маймун чечаги эпидемияси соғлиқни сақлаш бўйича халқаро аҳамиятга молик фавқулодда ҳолат эканлиги ҳақида якдил хулосага келди. У жамоат соғлиғини сақлаш соҳасида фавқулодда ҳолат бўлиши учун Халқаро тиббий-санитария қоидалари мезонларига жавоб беришда давом этмоқда», дейилади ЖССТ баёнотида. 

ЖССТ касалликнинг тарқалишига қарши кураш бўйича етарли чоралар кўрилмаётгани, одамларга касаллик ташхисини қўйиш учун тенг имкониятлар йўқлиги ва айрим мамлакатларда соғлиқни сақлаш тизими заифлигидан ташвишга тушмоқда. 

Ташкилот маймун чечаги эпидемияси таъсирини камайтириш учун мамлакатлар ҳамкорликда ҳаракат қилиши лозимлигини таъкидлади. 

ЖССТ сўнгги маълумотларига кўра, дунёда маймун чечаги инфекциясининг 77 264 та ҳолати тасдиқланган. Беморлардан 36 нафари ўлган. Касаллик 109 та давлатда аниқланган. 

Top