25 октябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатаси “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни учинчи ўқишда қабул қилиб, Сенатга юборди.

Хўш, минглаб давлат хизматчилари йўл қўяётган манфаатлар тўқнашувини бартараф этишни мақсад қилган қонунда нималар назарда тутилган? Kun.uz шу ҳақда тўлиқроқ маълумот беради.

Агар қонун Сенатда маъқулланиб, президент томонидан имзоланса ва кучга кирса, унинг талаблари қуйидагиларга нисбатан татбиқ қилинади:

  • давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига;
  • давлат муассасаларига;
  • давлат унитар корхоналарига;
  • давлат мақсадли жамғармаларига;
  • устав капиталида давлат улуши 50 фоиз ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига.

Қонунда манфаатлар тўқнашуви тушунчасига шундай таъриф берилади:

Манфаатлар тўқнашувишахсий манфаатдорлик шахснинг лавозим ёки хизмат мажбуриятларини лозим даражада бажаришига таъсир кўрсатаётган ёхуд таъсир кўрсатиши мумкин бўлган ҳамда шахсий манфаатдорлик билан фуқаролар, ташкилотлар, жамият ёки давлат ҳуқуқлари, қонуний манфаатлари ўртасида қарама-қаршилик юзага келаётган ёки юзага келиши мумкин бўлган (эҳтимолий манфаатлар тўқнашуви) вазият”.

Ҳужжат билан қуйидаги шахслар давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимига алоқадор шахслар деб эътироф қилинмоқда:

  • давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимининг яқин қариндошлари (яқин қариндошлар деганда ота-она, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллар, эр-хотин, фарзанд, шу жумладан фарзандликка олинганлар, бобо, буви, неваралар, эр-хотиннинг ота-онаси, туғишган ва ўгай ака-ука ва опа-сингиллари тушунилади);
  • ходим ва (ёки) унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахснинг акцияларига ёки улушларига эгалик қилса, ўша юридик шахс;
  • ходим ёки унинг яқин қариндошлари қайси юридик шахс раҳбари ёки бошқарув органи аъзоси бўлса, ўша юридик шахс.

Қонун билан,