Жаҳон | 15:52 / 02.11.2022
5414
1 дақиқада ўқилади

Россия «ғалла келишуви»да иштирок этишни қайта бошлаганини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги Россия Украина қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қора денгиздаги гуманитар йўлаклар орқали хавфсиз экспорт қилиш бўйича «ғалла келишуви»ни амалга оширишни қайта бошлаганини маълум қилди. 

Фото: AP

Вазирликнинг билдиришича, БМТ ва Туркия туфайли Россия Украинадан Украинанинг гуманитар коридор ва портларидан Россия Федерациясига қарши ҳарбий амалиётлар ўтказиш учун фойдаланилмаслиги ҳақида зарур ёзма кафолатлар олган

«Россия Федерацияси ҳозирда олинган кафолатлар етарли деб ҳисоблайди ва келишувни амалга оширишни давом эттиради», — дейилади Мудофаа вазирлиги баёнотида.

Бундан олдин Украина инфратузилма вазири Александр Кубраков 3 ноябрь куни Қора денгиз ғалла ташаббуси доирасида кемалар ҳаракати қайта тикланишини маълум қилганди.

Кутилишича, «ғалла йўлаги» орқали қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ортиб олинган 8 та кема ўтади. 

Украина томони БМТдан тасдиқлов олди, дея қўшимча қилиб ўтди Александр Кубраков.

Аввалроқ Украинадан қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорти 21 миллион тоннага етгани хабар қилинганди.

Мавзуга оид