Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пахта ва ғалла фермерлари учун рейтинг жорий этилади
Ўзбекистонда пахта ва ғалла йўналишида фаолият юритаётган фермер хўжаликлари учун махсус рейтинг тизими жорий этилади. Рейтингнинг юқори поғонасида бўлган, ўз вақтида мажбуриятларини бажарадиган фермерлар учун имтиёзли кредит ставкалари янада пасайтирилади.
Президент Шавкат Мирзиёев таъкидлаганидек, маҳаллий янги пахта навларини яратиш ишларига алоҳида эътибор қаратилади. Илмий марказларда 56 та маҳаллий навни хорижий навлар билан селекция қилиш асосида пахта уруғчилигини ривожлантириш режалаштирилган. Шу мақсадда Геномика ва Пахтачилик илмий институтларига фитотрон ва иссиқхона қуриб берилади.
Пахта етиштириш учун биржа орқали минерал ўғит ва ёқилғини 10–15 фоиз арзон нархда етказиб бериш амалиёти келгуси йилда ҳам давом эттирилади. Бу фермерларнинг харажатларини қисқартириш ва ҳосилдорликни оширишга хизмат қилади.
Янги тартибга кўра, пахта ва ғалла йўналишидаги фермерлар учун алоҳида рейтинг шакллантирилади. Камида 10 йилдан бери фаолият юритаётган, кредит, лизинг ва солиқ бўйича муддати ўтган қарзи бўлмаган фермерлар рейтингда юқори ўринларни эгаллаш имкониятига эга бўлади.
Рейтингнинг юқори поғонасида турган фермерларга Қишлоқ хўжалиги жамғармасидан бериладиган имтиёзли кредит ставкалари янада пасайтирилади: пахта учун 8 фоиз, ғалла учун эса 10 фоиз қилиб белгиланади. Бу чоралар самарали ишлаётган фермерларни қўллаб-қувватлаш ва соҳада рақобатбардошликни оширишни кўзда тутади.
Мавзуга оид
17:06 / 10.07.2026
Танзила Норбоева: Халқаро рейтинг ва индексларда муносиб ўрин эгаллаш — бу шунчаки рақам ёки статистика эмас
20:56 / 06.07.2026
Ўзбекистонда уюшган жиноятчилик даражаси паст, аммо муаммолар сақланиб қолмоқда - тадқиқот
08:43 / 06.07.2026
Дунёнинг энг йирик иқтисодиётлари рейтинги эълон қилинди
09:30 / 01.07.2026