Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
9 ойда 16 ёшгача бўлган 1114 нафар ёшлар иштирокида йўл ҳаракати қоидабузарлиги юз берди
Қонунчилик палатаси Ёшлар масалалари бўйича комиссияси йўл ҳаракати хавфсизлиги тизими такомиллаштирилиши юзасидан соҳада амалга оширилаётган ишлар, ёш ҳайдовчиларни ўқитиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирларни жойларга чиққан ҳолда ўрганди.
Фото: Kun.uz
Комиссия аъзолари ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати тасарруфига кирувчи “Йўл ҳаракати хавфсизлиги марказий комьютерлаштирилган бошқаруви ва ахборот хизмати”, мудофаага кўмаклашувчи “Ватанпарвар” ташкилоти каби йўл ҳаракатини тартибга солишга кўмаклашувчи ҳамда ёш ҳайдовчиларни, оммавий техник касблар мутахассисларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш жараёнлари билан танишди.
Таъкидланганидек, Қонунчилик палатасида соҳага оид “Йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда қабул қилиниб, айни вақтда масъул қўмита томонидан иккинчи ўқишга тайёрлаш ва маромига етказиш ишлари амалга оширилмоқда.
Қонун лойиҳасида Жиноят, Жиноят-процессуал ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиб, айрим турдаги ҳуқуқбузарликлар бўйича жазо чораларини кучайтириш орқали, ҳар бир йўл ҳаракати иштирокчилари йўл ҳаракати қоидаларига қатъий амал қилишини таъминлаш ва оғир оқибатли йўл-транспорт ҳодисалари олдини олиш самарадорлигини ошириш назарда тутилмоқда.
Маълумотларга кўра, жорий йил тўққиз ойи давомида жами 6 282 100 та қоидабузарлик содир этилган, 6449 та йўл-транспорт ҳодисаси юзага келган. Ушбу ҳодисаларда 16 ёшгача бўлган 1114 нафар ёшлар иштироки кузатилиб, уларнинг 192 нафари ҳаётдан кўз юмган.
Бугунги кунда мактаб ўқувчиларида йўл ҳаракати қоидалари, велосипед ҳайдаш, йўллардан ўтиш кўникмаларини такомиллаштириш ҳам талаб даражада эмаслиги, умумтаълим мактабларида йўл ҳаракати хавфсизлиги, ёнғин хавфсизлиги, фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишни ўз ичига қамраб олган фанни жорий этишга етарлича эътибор қаратилмаётгани таъкидлаб ўтилди.
Мавзуга оид
16:28 / 20.11.2023
50 марта камера ва радарларга тушган қоидабузар жарима баённомаларини коллекция қилмоқда
19:45 / 23.10.2023
Фуқаро «емаган сомсаси»га пул тўлади: у топширган авторақамда турли машиналарда қоидабузарликлар содир этилган
22:56 / 12.09.2023
Автомобил эгаси камера томонидан қайд этилган барча қоидабузарлик учун жавобгар бўлмайди — қонун лойиҳаси
15:00 / 06.09.2023