Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Самарқандда Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтадиган кунларда талабаларга уч кун таътил берилиши рад этилди
Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги саммит ўтказиладиган кунларда дарслар одатдагидай давом этишини маълум қилди.
Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан талабаларга 9–11 ноябр кунларида уч кунлик таътил берилиши ҳақида хабарлар тарқалди. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бу хабарларни рад этди.
«Ижтимоий тармоқларда Самарқанд шаҳрида Туркий давлатлар ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан ҳудуддаги ОТМда таҳсил олаётган талабаларга таътил берилиши ҳақида турли асоссиз хабарлар тарқалмоқда. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ушбу хабарлар асоссиз экани ва ўша кунлари Самарқанддаги барча олий ўқув юртларида тасдиқланган ўқув жадвалига кўра дарс жараёнлари одатдагидек давом этишини маълум қилади», дейилади вазирлик муносабатида.
Маълумот учун, аввалроқ Самарқанд шаҳрида Шанҳай ҳамкорлик ташкилоти саммити ўтказилиши муносабати билан барча таълим муассасаларида вақтинчалик таътил берилганди.
Мавзуга оид
09:00 / 22.06.2026
Самарқандда 2 килограммдан ортиқ «гашиш» сотмоқчи бўлган шахслар ушланди
23:04 / 13.06.2026
Самарқандда Россияда ишлашни режалаштираётган фуқаролар учун тест маркази очилади
10:50 / 12.06.2026
Самарқанднинг олис туманларига инвестициялар жалб этилади
17:46 / 10.06.2026