Самарқандда йўловчи автобусларга қоидабузарликларни қайд этувчи видеорегистратор ускуналари ўрнатилди
Видеорегистратор ускуналари нафақат автобусларга халал берган, балки йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини тизимга жойлаштириши мумкин.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг хабар беришича, Самарқанд шаҳридаги йўловчи автобусларга қоидабузарликларни қайд этувчи видеорегистратор ускуналари ўрнатилган. Энди улар йўллардаги турли қоидабузарликлар видеосини тизимга жойлаштиради.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғи Ш.Бойхўрозовнинг айтишича, бугун йўлларда ҳаракатни тартибга солишда аксарият ҳолларда фақат жарима, яъни жазо қўллаш усули иш бермоқда.
«Мисол учун, бекатларда тўхташ мумкин бўлмагани ҳолда айрим ҳайдовчилар бу қоидага амал қилмасдан жамоат транспортига халал беряпти. Шу сабабли бугун шаҳарда йўловчи ташиш билан шуғулланадиган аксарият автобусларга видеорегистратор ускуналари ўрнатилди. Энди улар нафақат ўзларига халал берган, балки йўллардаги бошқа қоидабузарликлар видеосини тизимга жойлаштиришлари мумкин», дейди Ш.Бойхўрозов.
Вилоят ИИБ ЙҲХБ бошлиғининг маълум қилишича, йўл ҳаракати қоидаларини бузаётганларга чора кўриш, бунда жамоат транспорти ҳайдовчиларини рағбатлантириш билан боғлиқ бу усул ижобий натижа бермоқда.
«Аслида, бу масала кенг жамоатчилик томонидан қўллаб-қувватланиши керак. Токи, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиш жаримага учрамаслик учунгина эмас, аксинча, онгли тарзда амалга ошиши зарур», дейди Бойхўрозов.
Самарқанд вилояти ИИБ ЙҲХБ ахборот хизматининг Kun.uz’га маълум қилишича, Самарқанддаги тажриба йўллардаги қоидабузарликларнинг олдини олишда самарали натижа берса, бу иш бошқа йирик шаҳарларда ҳам жорий қилинади
Мавзуга оид
13:49 / 14.11.2024
Самарқандда ўқувчи автобус уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлди
09:28 / 08.11.2024
Самарқандга 100 та электробус олиб келинади
10:53 / 07.11.2024
Миср Самарқанд вилояти туман ва шаҳарларида сув таъминоти тизимини модернизация қилиши мумкин
21:44 / 01.11.2024