Жаҳон | 07:51 / 07.11.2022
9025
2 дақиқада ўқилади

Зеленский: 4,5 миллиондан ортиқ украиналиклар "светсиз" қолган

Украинада 4,5 миллиондан ортиқ одам электрсиз қолмоқда, уларнинг энг кўпи - Киев ва Киев вилоятида. Бу ҳақда мамлакат президенти Володимир Зеленский 6 ноябрь куни кечки видеомурожаатида маълум қилди. 

Фото: Єлизавета Серватинська/Суспільне

Унинг сўзларига кўра, ҳафта давомида у энергетика соҳасидаги вазиятнинг эҳтимолий вариантлари бўйича расмийлар, энергетика компаниялари ва вилоят маъмуриятлари вакиллари билан бир нечта махсус учрашувлар ўтказган. 

«Террорчилар нимани хоҳлашмасин, нимага интилишмасин, биз бу қишдан ўтишимиз ва баҳорда ҳозиргидан ҳам кучлироқ бўлишимиз керак», деди давлат раҳбари. 

Зеленский Украина инфратузилмасига, биринчи навбатда энергетикага оммавий ҳужумлар такрорланиши мумкинлигини истисно этмади. 

«Жумладан, айнан шунинг учун ҳам Россияга Эрон ракеталари керак бўлди. Биз жавоб беришга тайёрланяпмиз», - деди у.

Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский Россия энергетика иншоотларига уюштирилган оммавий зарбалар нуқтайи назаридан Украинага келаётган қишда таҳдид соладиган қийинчиликларга умид боғлаётганини айтганди. 

«Ушбу чақириқ бутун Европа учун чақириқ сифатида кўрилиши керак», деди у. 

Зеленскийнинг сўзларига кўра, Москва Украинадаги ҳар қандай қишки қийинчиликларни «бирлашган Европа муваффақиятсизлигининг исботи сифатида» тақдим этади.

Декабрь ойида Францияда қишда Украинани қўллаб-қувватлаш бўйича конференция бўлиб ўтади, дея қўшимча қилди Украина давлати раҳбари.

Володимир Зеленский Франция президенти Эммануэл Макрон билан телефон орқали суҳбатда бу ҳақда келишиб олганини тушунтирди.

Мавзуга оид