Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ Конгресс сайловларидан кейин Украинани қўллаб-қувватлашга ваъда берди
АҚШ президенти Жо Байден Украинага ёрдам бериш масаласида партиялараро ҳамкорликка содиқ, деди Оқ уй матбуот котиби.
Вашингтон Конгрессга оралиқ сайловлар натижаларидан қатъи назар, Россия билан урушда Украинани қўллаб-қувватлайди. АҚШ президенти Жо Байденнинг матбуот котиби Карин Жан-Пьер 7 ноябрь, душанба куни журналистлар билан суҳбатда «АҚШ томонидан қўллаб-қувватланиши барқарор ва мустаҳкам бўлишига ишончимиз комил», деди.
Унинг сўзларига кўра, Байден Украинага ёрдам бериш масаласида партиялараро ҳамкорликка интилади.
Аввалроқ, ҳозирда Вакиллар палатасида мухолифат курсисида ўтирган республикачилар етакчиси Кевин Маккарти, агар унинг партияси оралиқ сайловларда муваффақият қозонса, Киев Штатлардан «исталган миқдорни кўрсатиб, имзоланган чекларни» олмаслигини айтган эди. Бу сўзлар АҚШнинг Украинага ҳарбий ва иқтисодий ёрдамини қисқартириши мумкинлиги ҳақида мунозарага сабаб бўлди.
CNN телеканалига берган интервьюсида Маккарти Украинани қўллаб-қувватлашини, бироқ «маблағлар керакли жойга кетишига» ишонч ҳосил қилиш зарурлигини таъкидлади. Конгресс бу мавзуда эркин баҳс юритиши керак, деди сиёсатчи.
Республикачилар партияси вакиллари АҚШнинг Украинага ёрдами ҳажмини бир неча бор танқид қилган. Аксарият республикачилар Киевни қўллаб-қувватлашда давом этиш зарур, деб ҳисоблайди.
Вашингтон Киевга ҳам ҳарбий, ҳам молиявий ёрдам юбормоқда. Бошқа нарсалар қаторида, Қўшма Штатлар Украина Қуролли кучларини ракеталар, учувчисиз самолётлар, артиллерия ўқ-дорилари ва транспорт воситалари билан таъминлаяпти. 2022 йилнинг май ойида Конгресс 40 миллиард долларлик қутқарув пакетини ҳам келишиб олди.
Тахминларга кўра, республикачилар Конгрессга ўтказиладиган оралиқ сайловларда ғалаба қозонса, Маккарти Вакиллар палатаси раиси бўлиши мумкин.
АҚШ президенти – демократ Жо Байден бўйича эса, Reuters агентлиги 8 ноябрга ўтар кечаси эълон қилган ижтимоий сўровларга кўра, унинг давлат раҳбари сифатидаги фаолиятини Америка аҳолиси томонидан маъқуллаш даражаси 39 фоизгача пасайган.
Мавзуга оид
23:07 / 17.06.2026
Трамп якуний келишув учун Эронга 60 кун муҳлат берди
22:32 / 17.06.2026
Трамп Россия ва Хитойни «бутун дунёни портлатиб юбормаслик» учун ядровий келишувга чақирди
15:51 / 17.06.2026
Россия ичкарисига дрон ҳужумлари билан Украина нимага эришяпти?
10:30 / 17.06.2026