Жаҳон | 15:50 / 09.11.2022
23784
6 дақиқада ўқилади

Донбассда шиддатли жанглар ва ўққа тутилаётган шаҳарлар. Уруш суратлари

Украинада урушнинг 258-кунидаги асосий маълумотлар:

  • Украина президенти Володимир Зеленский Приморье ўлкаси губернатори Олег Кожемяконинг Россия қўшинларининг Донецк областидаги йўқотишлари приморьелик денгиз пиёдалари айтгани каби улкан эмаслиги ҳақидаги гапларини ёлғон деб атади. Кожемяко полигонда видеочиқиш қилиб, фронтда вазият оғирлиги, йўқотишлар борлиги, аммо қўшин илгарилашда давом этаётганини айтган.
  • Буюк Британия мудофаа вазирлиги россиялик ҳарбийлар Мариупол атрофида мудофаа истеҳкомлари ўрнатаётганини маълум қилди.
  • Петербургдаги ҳарбий комиссариат «Москва» крейсери ҳалокатида бедарак йўқолган ошпазга чақирув қоғози жўнатди.
  • Россияликлар самолёти 20 август куни британлар ва америкаликларнинг Украинада ўлжа қилинган ракеталари билан Москвадан Эронга учгани маълум бўлди. Британия нашрларига кўра, Теҳрон бу қуроллар эвазига 160 дан ортиқ дрон берган.
  • Аннексия қилинган Херсоннинг Россия томонидан тайинланган маъмурияти «яқин кунларда воқеалар ривожи тезлашиши» кутилаётгани, шу туфайли шаҳардан тинч аҳоли эвакуация қилинганини айтди.
  • Украина қуролли кучлари ва Россия қўшинлари Миколайив областининг Херсон области билан чегарасидаги Снигиревка шаҳри учун ҳал қилувчи жанг бошлади. Снигиревка Херсондан бир соатлик масофада жойлашган.
  • АҚШнинг БМТдаги элчиси Линда Томас-Гринфилд Киевга ташрифи давомида Американинг Киевни қўллаб-қувватлаши Украина бу урушда ғолиб бўлмагунча давом этишига ишонтирди.
  • Америкалик актёр Шон Пенн Киевга ўзига берилган «Оскар» ҳайкалчасини олиб келди. Володимир Зеленскийнинг айтишича, Пенн ҳайкалчани Украина қуролли кучларининг урушдаги ғалабасига қадар Киевда қолдирган.
  • РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу Россияннг Украинадаги бирлашган гуруҳи қўмондонлик пунктига ташриф буюрди.

Қуйида 8 ноябр куни Украинанинг турли ҳудудларида олинган фотосуратлар.

Краматорск ўққа тутилиши оқибатлари

Украиналик терговчи Краматорск ўққа тутилиши оқибатларини ўрганмоқда. Россия қўшини шаҳарга 8 ноябр куни кечқурун зарба берган. Област ҳарбий маъмурияти хабарига кўра, мактаб биноси ва атрофдаги турар жойлар шикастланган. Донецк области губернатори Павел Кириленко саккиз ёшли бола яраланганини хабар қилган.
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Украиналик терговчи россияликлар зарбасидан кейин топилган парчаларни кўздан кечирмоқда
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA
Россияликлар снаряди келиб тушган жойни ўрганаётган терговчилар
Andriy Andriyenko / AP / Scanpix / LETA

Донбасс шимолидаги украин артиллериячилари 

Украиналик ҳарбий россияликларнинг Донецк областидаги олдинги чизиқларини ўққа тутишда фойдаланилган Krab русумли ўзиюрар гаубицасини. Украина Бош штабининг сўнгги маълумотларига кўра, Россия армияси Донецк областида уч йўналишда — Бахмут, Авдеевка ва Новопавловск йўналишларида ҳужум қилмоқда. РФ мудофаа вазирлигининг 8 ноябр кунги брифингида Донбассдаги вазият тилга олинмади.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Украина қуролли кучлари Полша етказиб берган Krab гаубицалари орқали россияликларнинг позицияларини ўққа тутмоқда. Май ойи охирида Полша Украинага шундай ҳарбий техникалардан 18 донасини топширганди.
Oleksandr Ratushniak / Reuters / Scanpix / LETA
Шиддатли жанглар кечаётган Бахмут атрофидаги фронт чизиғидаги украин ҳарбийси. Украина қуролли кучларига кўра, россиялик ҳарбийлар Донецк областининг Бахмут, Авдеевка ва Вугледар йўналишларида «бемисл йўқотишлар»га учраган. РФ мудофаа вазирлиги бу маълумотни изоҳламаган. Фото: Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA
Украин ҳарбийлари россияликларнинг Бахмут ҳудудидаги позицияларига ўт очмоқда
Bulent Kilic / AFP / Scanpix / LETA

Миколайивда тахта қоқилган ойналар 

Миколайивлик аёл РФ армияси томонидан кўп сонли зарбалар оқибатида деразалари тўкилиб тушган дўкон ёнидан ўтмоқда. Сўнгги бор россиялик ҳарбийлар Миколайив бўйлаб 7 ноябр куни ракета учирган, аммо ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими уни тутиб қолган.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Миколайивдаги кўп қаватли уй фасади. Миколайивга қўшни бўлган Херсон областининг Россия томонидан тайинланган раҳбари Кирилл Стремоусов Россия армияси гўёки Миколайивга ҳужум қилишга ҳозирланаётганини айтган. Бунга жавобан Миколайив области ҳарбий маъмурияти раҳбари Виталий Ким бу гапни «даҳанаки ич кетиши» деб атади.
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Россияликлар зарбасидан шикастланган тиббий марказ биноси
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press
Миколайивдаги дўконда михлаб ташланган витриналар
Metin Aktas / Anadolu Agency / ABACAPRESS / ddp images / Vida Press

«ЛХР»да ҳалок бўлган тинч аҳоли вакилларининг қайта дафн этилиши

Луҳанск областидаги Видное посёлкасида «Не забудем, не простим» ёдгорлиги олдида тинч аҳоли вакиллари бўлган 15 кишининг жасадлари қолдиқларини қайта дафн этиш жараёни. Россия томони бу одамлар «Украина томонидан агрессия қурбони бўлгани»ни айтмоқда. Бунгача бу жасадлар қолдиқлари Северодонецкдаги оммавий қабрдан чиқариб олинганди. «ЛХР» маъмурияти маълумотига кўра, Северодонецк агломерациясида июн ойидан ноябр ойига қадар 408 кишининг жасад қолдиқлари эксгумация учун чиқариб олинган.
Александр Река / ТАСС

Мавзуга оид