Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тайван президенти Хитойнинг яқин орада оролга бостириб кириши ҳақида огоҳлантирди
Унинг сўзларига кўра, Хитойнинг тажовузкор режалари ҳақида жиддий далиллар мавжуд.
Хитойнинг Тайванга бостириб кириши яқин келажакда содир бўлиши мумкин ва бу шунчаки қуруқ гап эмас. Американинг The Atlantic нашрига кўра, бу ҳақдаги баёнот 8 ноябр куни Тайван президенти Цай Инг-вен томонидан қилинган.
Тайван раҳбарининг сўзларига кўра, «Хитой армиясининг оролга бостириб кириши муқаррардек туюлмоқда». Аммо Цай Инг-вен Тайванда ҳарбий ҳаракатлар қачон бошланиши ҳақида аниқ санани айтмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден АҚШ ҳарбийлари Тайванни эҳтимолий «босқин» ёки тажовуз бўлган тақдирда ҳимоя қилишини айтган эди.
Вашингтон Тайванни расман Хитойнинг бир қисми деб билиши ва орол мустақиллигини тан олмаслигига қарамай, Пекиннинг «Тайван муаммосини» куч билан ҳал қилишга бўлган ҳар қандай уринишларига қатъиян қарши чиқади.
Мавзуга оид
10:56 / 11.07.2026
Ўзбекистонлик ҳайдовчи Америкада оқибати ўлим билан тугаган ЙТҲ содир этди
08:50 / 11.07.2026
Жанубий Корея ва АҚШга ноқонуний миграция ташкил этмоқчи бўлганлар ушланди
22:16 / 10.07.2026
Трамп ўзи ўлдирилган тақдирда Эронни «бомбалаб ташлашни» буюрди
11:07 / 10.07.2026