Россия Херсонни «ўлим шаҳри»га айлантирмоқчи - Подоляк
Душман артиллерияси шаҳарни вайронага айлантиришни режалаштирмоқда, деди Украина президенти девони раҳбари.
Россия ҳарбийлари Херсондаги квартиралар ва канализацияларни миналаштирмоқда. Бу ҳақда Украина президенти девони раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк ижтимоий тармоқда ёзди. Унинг сўзларига кўра, Россия Федерацияси Херсонни «ўлим шаҳри»га айлантирмоқчи.
«Россия ҳарбийлари иложи борича ҳамма жойни миналаштирмоқда: квартираларни, канализацияни. Чап қирғоқдаги артиллерия шаҳарни харобага айлантиришни режалаштирмоқда. «Рус дунёси» шундай: улар келади, талон-торож қилади, байрам қилади, «гувоҳларни» ўлдиради, шаҳарни харобага айлантиради, кейин кетади», деди Подоляк.
9 ноябрь куни Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу қўшинларни Херсондан олиб чиқиш ҳақида буйруқ берди. Шу куни Украинадаги Россия қўшинлари қўмондони Сергей Суровикин ҳарбийлар Херсонни тарк этишини эълон қилди.
10 ноябрь куни Украина Қуролли кучлари Бош штаби Херсондан рус қўшинлари олиб чиқилаётгани ҳақидаги маълумотни инкор этолмаслиги ёки тасдиқлай олмаслигини маълум қилди.
Мавзуга оид
23:32
Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси фаолиятини тўхтатмаган — ТИВ
22:12
Ҳэппи энд бўлмайди: уруш тугаши бўйича сценарийлар
21:02
Украина биринчи марта Британиянинг Storm Shadow ракеталари билан Россия ҳудудига зарба берди — ОАВ
20:34