20:24 / 11.11.2022
15921

Эрдўған «Европа Иттифоқи эшиги олдидаги» азоб-уқубатларга жавоб қайтаришини айтди

«Турк дунёси бугун кечагидан кўра кучлироқ», деди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Самарқандда бўлиб ўтган Туркий давлатлар ташкилоти саммитида. 

Туркия давлати раҳбари ўз нутқи давомида мамлакатнинг Европа Иттифоқига кириши масаласига ҳам тўхталиб ўтди. У Туркияни ярим асрдан кўпроқ вақт давомида «Европа Иттифоқи эшиги олдида» ушлаб турганларга келажакда жавоб қайтаришини айтди. 

«Биз 52 йил давомида ЕИ эшикларида азоб чекишга мажбур бўлдик. Улар ҳали ҳам худди шундай қилмоқда. Лекин вақти келганда бунга жавоб қайтарамиз», - деди Эрдўған. 

Туркия 1963 йилда Европа Иттифоқи билан ҳамкорлик шартномасини имзолаган ва 1987 йилда жамиятга аъзо бўлиш учун ариза берган. Бироқ, аъзо бўлиш бўйича музокаралар фақат 2005 йилда бошланган ва келишмовчиликлар туфайли бир неча бор тўхтатилган. Ҳозир музокаралар файлининг 35 бобидан 16 таси очиқ. 

Top