Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Зеленский: Украина жанубида 41 та аҳоли пункти озод қилинди
Украина жанубида аллақачон 41 та аҳоли пункти озод қилинган. Бу ҳақда президент Володимир Зеленский 10 ноябрь куни ўзининг анъанавий кечки видеомурожаати чоғида айтиб ўтди.
«Бугун жанубдан хушхабар келди. Давом этаётган мудофаа амалиёти доирасида ўз қонуний жойига қайтаётган Украина байроқлари сони ошиб бормоқда. 41 та аҳоли пункти озод қилинди», — деди давлат раҳбари.
У ҳозирда мамлакат жанубида олдинга силжиётган Украина Қуролли кучлари бўлинмаларига миннатдорчилик билдирди.
Бундан олдин Россия қўшинлари аннексия қилинган Қрим шимолида ва Херсон вилоятида окоплар қазишни бошлагани маълум қилинганди. Бу ҳақда Украина оммавий ахборот воситалари хабар берди.
Шунингдек, очиқ манбалардаги разведка бўйича мутахассис (OSINT) Бенжамин Питтет ҳам тегишли маълумотларни эълон қилди. У Twitter’да сунъий йўлдош суратларини жойлаштирди, уларда Қрим шимолида окоплар қазилаётганини кўриш мумкин.