Ўзбекистон | 10:33 / 12.11.2022
11768
1 дақиқада ўқилади

Тошкентда «Янги Ўзбекистон» маданият саройи қурилади

2023-2026 йилларда маданият марказлари фаолиятини янада ривожлантириш ва такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар дастури лойиҳаси эълон қилинди.

Тошкент шаҳрида маданий хизмат кўрсатиш сервиси бўйича барча қулайликларга эга бўлган “Янги Ўзбекистон” маданият саройини барпо этиш режалаштирилмоқда.

Бунда, муассасани ташкил этиш бўйича лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш, лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан Вазирлар Маҳкамасида тақдимот ўтказиш, муассасани қуриш бўйича ер майдони ажратиш, қурилиш ишларини амалга ошириш кўзда тутилган.

Шунингдек, инновацион маданият марказлари фаолиятини ташкил этиш ва жиҳозлаш ишларини амалга ошириш ҳам мўлжалланмоқда.

Бунда, маданият марказлари моддий-техник базаси хатловдан ўтказилади, марказда инновацион ижодий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича техник вазифалар тайёрланади, маданият марказларида бук-кафе, Wi-Fi зоналар ташкил этилади, ижодий лойиҳалар молиялаштирилади, инновацион маданият маркази тақдимоти ўтказилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид