Жаҳон | 18:15 / 14.11.2022
14106
2 дақиқада ўқилади

Жо Байден ва Си Жинпинг биринчи марта юзма-юз учрашди

АҚШ ва Хитой етакчилари икки мамлакат муносабатларида «тўғри йўл»ни аниқлаб олишга чақиришди.

Фото: AP

АҚШ президенти Жо Байден ва Хитой раҳбари Си Жинпинг Индонезиянинг Бали оролида ўтказилаётган G20 саммити доирасида учрашиб, келишмовчиликларни бартараф этиш ва ҳамкорлик учун янги имкониятлар яратиш муҳимлигини, бунга ўзаро муносабатларда «тўғри йўналиш»ни белгилаш орқали эришиш мумкинлигини таъкидладилар.

Байден ва Си Жинпинг давлат раҳбари сифатида биринчи юзма-юз учрашди. Бу иккала мамлакат ўртасидаги қарама-қаршилик кучайган даврга тўғри келмоқда.

Байден музокарада ҳар икки давлат қарама-қаршиликни кучайтиришдан тийилиб, янги имкониятлар излашни бошлаши кераклигини айтди.

Ўз навбатида, Хитой раҳбари Пекин ва Вашингтон муносабатларда тўғри йўналишни белгилаб олиши кераклигини таъкидлади.

Си Жинпинг глобал ва минтақавий муаммоларни ҳал қилиш учун Байден билан «самимий» мулоқотга тайёрлигини билдирди.

Унинг таъкидлашича, Хитой-АҚШ муносабатларининг соғлом ва барқарор ўсиш йўлига қайтиши икки давлат ва бутун дунё манфаатларига мос келади.

Мавзуга оид