Зеленский: Миллионлаб украиналиклар электр энергиясиз қолди
Россиянинг Украинага йирик ракета ҳужуми натижасида 10 миллионга яқин фуқаро электр энергиясиз қолди. Бу ҳақда Украина президенти Володимир Зеленский кечки видеомурожаатида айтиб ўтди.
«Мамлакатимизнинг кўплаб шаҳар ва вилоятларида электр энергиясида яна фавқулодда узилишлар содир бўлди. Ўн миллионга яқин украиналиклар электр энергиясидан маҳрум. Энг кўпи - шу дақиқада - Харкив вилояти, Житомир вилояти, Киев вилояти ва Лвов вилоятида», - деди у.
Зеленскийнинг сўзларига кўра, бутун мамлакат бўйлаб алоқа ва интернетда ҳам муаммолар мавжуд, Лвов ва бошқа баъзи шаҳарларда иссиқлик таъминоти тўхтатилган.
«Зарбалар натижасида автоматлаштириш бугун иккита станциядаги бир нечта атом блокларини ўчириб қўйди – бу олдиндан ҳисоблаб чиқилган оқибатлар ва душман нима қилаётганини аниқ билар эди», — деди президент.
Бундан олдин Украина президенти Володимир Зеленский G20 саммити иштирокчиларига видеоалоқа орқали мурожаат қилиб, Украинанинг Россия билан тинчликка эришиш бўйича таклифларини билдирди. Киев томонидан ишлаб чиқилган режа 10 бандни ўз ичига олади.
Шу билан бирга, Зеленский Россия тажовузига янги уринишларнинг олдини олишга қаратилган «урушдан кейинги хавфсизлик архитектурасининг асосий элементларини» бирлаштириши керак бўлган халқаро органни яратишга чақирди.
Бундан ташқари, Украина раҳбари яна бир бор халқаро трибунал ташкил этишга чақирди, унинг мақсади Россиянинг Украинадаги ҳарбий жиноятларида айбдорларни жавобгарликка тортишдир.
Володимир Зеленский Украина учун хавфсизлик кафолатларини Киев Хавфсизлик келишувида белгилашни таклиф қилди, унинг лойиҳаси аллақачон Киев томонидан ишлаб чиқилган ва ҳамкорларга таклиф қилинган.
Мавзуга оид
13:31
Зеленский Радага Украинанинг «матонат режаси»ни тақдим этди
08:51
Тўрт туманда 614 млн сўмлик электр ва газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди
08:10
Салкам 1 млрд сўмлик электрдан ноқонуний фойдаланган фермер хўжалиги аниқланди
22:05 / 19.11.2024