20:59 / 17.11.2022
9710

Қишки таътил олдидан талаб­­­­­­­­­аларга чегирма эълон қилинди

«Uzbekistan Airways» 22 декабрдан 10 январгача бўлган маҳаллий авиақатновларнинг эконом-класси учун 50 фоизли чегирма эълон қилди. Маълум қилинишича, бу чегирма фақатгина талабалар учун берилади.

Бунинг учун ОТМда ўқувчилар Uzbekistan Airways Sales филиалига ёки ҳудуддаги аэропорт авиакассасига бориши, талабалик гувоҳномаси, ўқиш жойидан маълумотнома ва паспорт ёки ID-картани тақдим этиши керак бўлади.

Top