Жамият | 12:21 / 23.06.2024
50131
2 дақиқада ўқилади

Қашқадарёда йигит ўзига турмушга чиқишни хоҳламаган талаба қизни пичоқлади

Қизга оғир тан жароҳатлари етказгач йигит ўзини ҳам жароҳатлаган. Уларнинг иккаласи ҳам шифохонага ётқизилган. Қизнинг аҳволи оғир экани айтилмоқда.

Фото: Видеодан кадр

Қарши туманида яшовчи йигит Қарши давлат университети ҳовлисида 4-босқич талабаси бўлган қизни ўлдириш мақсадида унга бир неча марта пичоқ билан зарба берган.

Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг Kun.uz’га маълум қилишича, ҳодиса 2024 йил 22 июн куни соат 8:15 ларда содир бўлган.

Қарши тумани, “Узуннаво” МФЙда яшовчи йигит М.Э. Қарши давлат университетига келиб, 4-босқич талабаси С.Т. ни қасддан ўлдирмоқчи бўлган. У ўзи билан бирга олиб келган ошхона пичоғини қизнинг танасига бир неча маротаба санчган.

Сўнг пичоқни ўзининг қорин соҳасига ҳам санчиб, оғир тан жароҳати етказиб, РШТЁИАМ Қашқадарё филиалига ётқизилган.

Дастлабки суриштирувда аниқланишича, М.Э. ўзига олдиндан таниш бўлган С.Т.нинг оила аъзолари қизнинг унга турмушга чиқишига қаршилик қилгани сабабли, у билан ўзаро жанжаллашиб, уни қасддан ўлдириш мақсадида 22 июн куни эрталаб университетга келган.

У С.Т.ни ёнига чақириб, у билан ўзаро тортишган ва университет 2-ўқув биноси олдида қизга пичоқ билан зарба берган. Атрофдагилар томонидан унинг жиноий хатти-ҳаракатлари тўхтатиб қолингач, пичоқни ўзига урган.

Қайд этилишича, М.Эркиновнинг ҳаракатларида Жиноят кодексининг 25,97-моддаси 1-қисмида кўрсатилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли унга нисбатан шу модда билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда прокуратура томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Шаржада ўтказилган Халқаро олимпиадада "Al-Jabr" мактаби ўқувчилари юқори натижаларга эришди

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти