Ўзбекистон | 09:33 / 17.11.2022
10740
2 дақиқада ўқилади

Тошкент шаҳрида инвестицион фаоллик пасайгани маълум қилинди

2022 йилнинг январь-сентябрь ойларида жами асосий капиталга ўзлаштирилган инвестицияларнинг ҳудудлар бўйича ўсиш суръатлари ва ҳажми эълон қилинди.

Фото: Kun.uz

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, январь-сентябрда асосий капиталга ўзлаштирилган инвестициялар бўйича Тошкент шаҳри биринчи ўринда турибди – 97,6 фоиз (41,1 трлн сўм).

Ундан кейинги ўринлардан мос равишда 102,4 фоиз (23 трлн сўм) ҳамда 98,5 фоиз (15,8 трлн сўм) ўзлаштирилган инвестициялар билан Тошкент вилояти ва Бухоро вилояти жой олди.

Ушбу кўрсаткич қолган ҳудудларда қуйидагича кўриниш олди:

  • Самарқанд вилояти – 122,5 фоиз (15,6 трлн сўм);  
  • Навоий вилояти – 105,9 фоиз (13 трлн сўм);  
  • Қашқадарё вилояти – 96,0 фоиз (11,7 трлн сўм);
  • Фарғона вилояти – 112,4 фоиз (10,7 трлн сўм); 
  • Наманган вилояти – 102,0 фоиз (10,3 трлн сўм);  
  • Андижон вилояти – 114,6 фоиз (9,7 трлн сўм);  
  • Сирдарё вилояти – 127,6 фоиз (8,5 трлн сўм);   
  • Сурхондарё вилояти – 100,6 фоиз (8,5 трлн сўм); 
  • Жиззах вилояти – 106,9 фоиз (7,5 трлн сўм);
  • Қорақалпоғистон Р. – 118,9 фоиз (7,1 трлн сўм);  
  • Хоразм вилояти – 108,7 фоиз (6,8 трлн сўм). 

Мавзуга оид