Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
23 турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун имтиёзлар муддати узайтирилди
Президент “Истеъмол бозорларида нархлар барқарорлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Президент фармони билан айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари импорти учун божхона имтиёзлари муддати 2023 йил 1 июлгача узайтирилмоқда.
Аҳолини ижтимоий аҳамиятга эга маҳсулотлар билан таъминлаш ҳамда ички бозорда озиқ-овқат маҳсулотлари нархи ошиб кетишининг олдини олиш мақсадида қабул қилинган фармонга кўра, қуйидаги имтиёзлар муддати 2023 йил
1 январдан 2023 йил 1 июлга қадар узайтирилмоқда:
- импорт қилинадиган 23 турдаги бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари (гўшт маҳсулотлари, балиқ, сут маҳсулотлари, тухум, мевалар, цитрус мевалар, ўсимлик ёғи, бошқа озиқ-овқат маҳсулотлари) учун импорт божхона божининг “ноль” ставкаларини қўллаш;
- савдо-иқтисодий муносабатларда энг кўп қулайлик бериш режимини назарда тутмайдиган мамлакатлардан импорт қилинадиган озиқ-овқат маҳсулотларига божхона божининг икки баравар ставкасини қўлламаслик.
Ушбу имтиёзлар президентнинг 2022 йил 1 июндаги фармони билан 2023 йил 1 январга қадар берилган эди. Мазкур имтиёзлар туфайли ташқи савдо алоқалари географияси ҳам кенгайган. Жумладан, Эквадор, Эрон ва Норвегия давлатларидан озиқ-овқат маҳсулотлари импорт ҳажмлари ошган. Аргентина ва Сербия давлатларидан эса биринчи марта импорт амалга оширилган.
Мавзуга оид
12:39 / 25.02.2026
Ҳудудлар кесимида озиқ-овқат ишлаб чиқариш: энг катта улуш Тошкент шаҳрида
11:31 / 17.02.2026
Тошкентда арзонлаштирилган озиқ-овқат ярмаркалари ташкил этилди
07:21 / 17.02.2026
Қайси давлатларда аҳолининг катта қисми бепул озиқ-овқат олади?
17:55 / 13.01.2026